Жараён      Бош саҳифа

Бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Жамиятимизда шундай инсонлар борки, атрофидаги бўлаётган ишларга ҳам, юз бераётган бирор нохушликка ҳам бефарқ эмас. Доим уйғоқ ва серҳаракат бундай инсонлар ҳеч қачон бировдан ёрдамини аямайди, кўз олдида юз бераётган воқеага жим қараб турмайди.

Бир инсон  ҳаёти сақлаб  қолинди

Баъзилар бор, ҳаттоки ўз жигари – бир қориндан талашиб тушган ака-укаси билан мерос талашиб ҳатто юз кўришмас бўлиб кетишгача бораётгани, яна кимдир ўз жигарбандини инсон деган муққадас номга доғ тушириб, сотиб юбораётгани ёки меҳрибонлик уйларига ташлаб кетаётгани ачинарли ҳолдир. Норин тумани «Қизилтов» МФЙ ҳудудида яшовчи 1978 йилда туғилган Улуғбек Қаюмов ҳамда 1995 йилда туғилган Сардорбек Солиев яқинда ўзларининг қаҳрамонлиги билан ана шундайларга инсонийлик намунасини кўрсатиб қўйиш­ди.

Жорий йилнинг 5 март куни пешин маҳали Улуғбек ва Сардорбек ўз манзили томон кетаётиб, Катта Андижон канали томонидан ёрдам сўраб бақирган овозни эшитиб қолишади. «Югуриб бориб каналга қарасак, сув юзида гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай икки қиз оқиб кетмоқда, – деб ҳикоя қилади йигитлар. – Бундай пайт­да ўйлаб, мулоҳаза қилишга ҳам вақт йўқ, ҳар дақиқа ғанимат. Агар кимдир шиддат билан оқаётган сувга тушиб, уларни қутқармаса, ёрдам бермаса кеч бўлиши аниқ».

Йигитлар ўйлаб ўтирмасдан, тезкорлик билан нима қилиш кераклиги ҳақида чора излашди. Хўш нима қилиш керак? Ўша жой яқинида йўл ёқасига боғлаб қўйилган чорва молларига кўзи тушиб, тезкорлик билан уларнинг арқонларини ечиб бир-бирига боғлашди. Иккита узун арқон ясаб, ҳеч иккиланмасдан бирини Улуғбек, бошқа бирини Сардорбек ўзларининг белига боғлашди. Икки азаматнинг кўзига шу дамда ўзларининг азиз жони эмас, бегона инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уларни имкон қадар тезроқ қутқаришдан бошқа нарса кўринмасди.

Баҳорнинг айни салқин вақтида сувнинг этни жунжиктирувчи совуқлиги ҳам йигитлардаги мардлик, жасорат, инсонийлик туйғулари олдида заррача сезилмади. Ҳеч иккиланмай ўзларини шиддат билан оқаётган сувга ташлашди ва минг машаққат билан, икки қизни каналдан олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

Минг афсуски қилинган саьй-ҳаракатларга қарамай, қизлардан бирининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади...

Биз ҳикоямиз сўнгида, фахр ила, бу йигитларнинг мардлиги, жасорати учун «отангга балли, азаматлар», дегимиз келди. Сизнинг томирларингизда, буюк аждодларимиз қони жўш ураётганидан бениҳоя қувондик. Орамизда сиз каби мард, инсонийлик бурчини ширин жонидан устун қўювчи ёшларимиз бор экан, келажакдан умидимиз юксак. Жасоратингизга балли, азаматлар.

 

Авазбек КАРИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Норин тумани кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар