Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бугун барча юртдошимиз қалбида шу юрт тақдири учун дахлдорлик ҳиссини пайдо этаётгани шубҳасиз.
Президентимизнинг «Xaлқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади», дея билдирган фикри инсон қадрининг ҳамма нарсадан устун эканлиги, ислоҳот ислоҳот учун эмас, энг аввало, инсон қадри, унинг фаровон турмуши ва эркинликлари учун хизмат қилишини ифода этади.
Куни кеча пойтахтимиздаги «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Инсон қадри» онлайн платформаси ҳамда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» тўплами тақдимотларига бағишланган тадбирда шулар хусусида сўз борди.
Нуфузли анжуманда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг ижросига масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар, ННТлар ва фуқаролик жамияти институтларининг бошқа вакиллари, хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва экспертлари ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Инсон қадри учун» деган тамойилни ҳаётда тўла рўёбга чиқариш вазифаси яққол акс этган. Унинг замирида ҳар бир инсоннинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириши, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахс учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришдек устувор мақсад ва вазифалар мужассам.
Тадбирда «Инсон қадри» онлайн платформаси тақдимоти ҳам ўтказилиб, ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш, халқнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратиш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган бир қатор муҳим чоралар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.
– Ўтган беш йилда халқ билан мулоқот қилиш, инсонлар дарди, муаммоларини самарали, тезкор ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилди, – деди «Тараққиёт маркази» ижрочи директори Элдор Туляков. – Хусусан, давлат органларининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқоти йўлга қўйилди, йилдан-йилга шаффофлик ортиб борди, бу эса ўз-ўзидан аҳолининг давлат органларига нисбатан муносабатини тубдан ўзгартирди, унинг фаоллиги, ислоҳотларга ишончи ва дахлдорлигини кучайтирди. Энг муҳими, фуқаролар томонидан давлат органлари олдига масала қўйиш имкониятлари янада кенгайди.
Барчамизга маълумки, 2022 йилнинг 28 январь куни Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжатда инсон қадрини ошириш, ҳамма нарса инсон учун эканлигини англаш ҳамда жамиятда инсон қадрини биринчи ўринга олиб чиқиш ғоялари илгари сурилган. Шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотини узлуксиз ва самарали давом эттириш, шаффофлик, очиқ-ошкораликни таъминлаш Тараққиёт стратегиясининг асосий мақсадлари сирасига киради.
Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг жойлардаги ижроси натижаларини кенг аҳоли қатламига етказиб бориш ҳамда унинг жойлардаги ижросида бевосита аҳолининг иштирокини таъминлаш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «Инсон қадри» онлайн портали ишлаб чиқилди.
Эндиликда davlatdasturi.uz онлайн платформаси орқали аҳолининг барча қатлами Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.
Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имконини яратиш мақсадида онлайн порталдаги маълумотлар мунтазам янгилаб борилади. Бу эса, Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури ижросининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
Энг муҳими порталда амалга оширилган ислоҳотларни ўз ҳаётида ҳис қилиши керак бўлган фуқароларда ижро ҳолати бўйича ўз муносабатларини фото, видео ёки электрон ҳужжатларни юклаш орқали ҳам жўнатиш имконияти яратилган.
Онлайн порталда Тараққиёт стратегиясини 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган 398 та банд ҳамда йўналишлар доирасида назарда тутилган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар жойлаштирилган. Хусусан, белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳолати – «бажарилган», «бажарилмоқда» ҳамда «бажарилмаган» кўринишларида акс эттириб борилади.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил