Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида, тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда. Бу эса, аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2022 йил 1 - май ҳолатига кўра 8,5 мингтани ташкил этиб, улардан 8,2 мингтаси ёки 97,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда 0,8 мингтага ёки 10,фоизга га ошганлигини кўриш мумкин. Жорий йилнинг 2022 - йилнинг январ - апрел ойларида 544 та хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди.
Айтиш лозимки, иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони савдода 200та, саноатда 72та, қурилишда 47та, ахборот ва алоқада 76та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 19та, ташиш ва сақлаш 21тани ташкил этди.
Туманлар кесимида хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2022 - йил 1 - апрел ҳолатига кўра, энг кўп қисми Миробод туманида 1 420 та , Яккасарой туманида 1 345 та, Мирзо Улуғбек туманида 1 099 та ташкил этган.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил