Жараён      Бош саҳифа

Конигилда бўлганмисиз? Ёхуд минг метрли йўлак бўйлаб...

Бугунги ахборотлашган дунёда тинмай маълумот олиш, яхши-ёмон янгиликлардан бохабар бўлиб боришни ҳар бир инсон ўзининг бурчидек ҳис этиб бормоқда. Шу боис тинмай интернет кавлаймиз, телевизорга термуламиз, газета ўқиймиз. Дунё пўртана дарёдек шиддатли оқаётгани, кун сайин ўзгариб бораётганини ҳис этамиз. Натижада кўнглимиз ҳам шу дарё сингари сершовқин, беқарор бўлиб бораверади.

Конигилда  бўлганмисиз?  Ёхуд минг метрли йўлак бўйлаб...

Аммо юртимизда шундай ажо­йиб гўшалар борки, бу ерларга ҳали XXI асрнинг талотўплари етиб келмагандек, гўё. Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Конигил қишлоғи ана шундай манзиллардан бири. Туризм қишлоғига бориш самарқандликларга кўп машаққат келтирмайди. Қулай ҳудудда, кўп ноқулай бўлмаган йўл орқали шаҳар марказидан ярим соатдан кам бўлмаган вақт оралиғида етиб борасиз. Автобусда боришни режалаштирган бўлсангиз, сал кўпроқ вақт сарфлашингизга тўғри келади.

Айтиш керакки, гап фақат бу ернинг сифатли гил, яъни туп­роққа бойлигида эмас. Гап шу тупроқдан унумли фойдалана олаётган аҳолиси, ҳунармандларида. Эҳтимол, шунинг учун Конигил қишлоғининг бир қисми туризм йўналишларидан бирига айлантирилаётганда ҳунарманд­ларни жалб қилиш масаласида қийинчилик туғилмади.

Аслида Конигил қишлоғи маҳаллий қизиқувчилар ва хорижлик сайёҳлар учун аллақачон қизиқарли масканига айланган. Сабаби, айнан шу ерда, Обираҳмат ариғининг бўйида бундан бир неча ўн йиллар аввал машҳур Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Барча ишлар деярли қўлда, табиий маҳсулотлардан тайёрланадиган жараён хорижлик сайёҳларнинг қизиқишларига сазовор бўлган. Узоқ йиллар сақланадиган бу қоғозга нафақат йиллар, балки табиатнинг турли ёғингарчиликлари ҳам унчалик қаттиқ таъсир ўтказа олмайди. Самарқанд қоғозининг бир неча аср илгариги довруғи тикланган, деб айтолмасак-да, аммо ўша услубда чиқарилаётган қоғоз ҳақиқатан ҳам эътиборли.

Ноёб қоғоздан сув тегирмонигача

Қизиқиш, ҳайратлар эндиликда Конигилда фақат қоғоз ишлаб чиқариш жараёни билангина тўхтаб қолмайдиган бўлди. Қишлоқнинг нақд ўртасидан оқиб ўтувчи Обираҳмат ариғи бўйлаб ўзига хос, туризм қиш­лоғининг бир намунасини ташкил қилиш вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан илгари сурилган бўлса, вилоят ҳокимлиги бу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, маблағ ажратди. Айни карантин кунлари ҳам иш қизғин кетган ва бу меҳнат якуни, натижаси бўлган ушбу маскан бўйлаб юраркансиз, ҳали бирор марта бу каби сайёҳлик ҳудудини бошқа бирор маҳаллада учратмаганингизга гувоҳ бўласиз.

Қоғоз ишлаб чиқариш жараёнидан сўнг ариқ бўйлаб йўлакчалар, қадим услубда, замонавий тарзда бунёд этилган ҳордиқ чиқарадиган айвонлар, шу атрофдаги уйлар бир-бирига уйғунлашиб кетган. Сув йўли бўйлаб борар экансиз, қоғоз ишлаб чиқариш биноси ёнида яна бир ноодатий иншоот – тегирмонга дуч келасиз. Бу тегирмон, яъни жувознинг вазифаси бошқачароқ: у ёғ чиқаради. Электрсиз, фақат сув ҳаракати билан айланадиган жувоздан зиғир, кунжут, чигитдан ёғ олиш мумкин. Табиий ёғдан фойдаланганлар унинг таъми ўзгачалигини таъкидлашди.

– Табиий тегирмондан олинадиган ёғ фойдалилик хусусиятлари билан ажралиб туради, – дейди тадбиркор Санжар Мухторов. – Ушбу тегирмондан фойдаланиш фақат сайёҳларга кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб, бу ерда ёғ олиш жараёни меҳмонларга намойиш этилади. Электр тегирмонларда 10 килограмм чигитдан 5-6 килограмм ёғ олинса, табиий тегирмонда бу вазн 3-4 килограммни ташкил этади.

Ариқ бўйлаб, йўлакчаларда саё­ҳатни давом эттираркансиз, оддий қишлоқ уйлари, ҳунармандларнинг манзилларига дуч келасиз. Кейинги тегирмон эса буғдойни унга айлантиришда ёрдам беради. Умуман, ушбу қишлоқ оралаб юраркансиз, шовуллаб оқаётган ариқдаги тегирмон, чархпалаклар кўнглингизга аллақандай завқ бағишлайди, хотиржамлик туясиз. Ариқдан бир маромда оқаётган сув, сокин муҳит, ҳунармандларнинг тақа-туқи, қушларнинг чуғури, аллақаёқдан тандирга қаланаётган ўтиннинг ҳиди қоришиқ муҳит сизга ўзгача кайфият бағишлайди.

Тегирмонлардан ўтиб, йўлак бўйлаб, сандиқсоз устанинг дарчасини тақиллатамиз.

– Отам, бобом дурадгор устачилик билан шуғулланган, – дейди сандиқсоз уста Мансур Сафаров. – Мен бешик ясаш билан шуғулланаман. Иложи борича бу ишимда электр ускуналаридан эмас, ота-боболарим ишлатган асбобларни қўллашга ҳаракат қиламан.

Кейинги тегирмонда шоли пўчоғидан ажратилиб, гуруч ҳолига келтирилмоқда.

– Тўғри, ушбу гуруч бозорлардаги сингари чиройли кўринишга эга эмасдир, аммо унинг таъми электр ускуналари ёрдамида тозаланган гуручникидан фарқ қилади, – дейди шоли тозалашда ота-боболари ишини давом эттираётган Наим Жамолов. – Қишлоғимиз аҳолиси азал-азалдан шоли экиш билан шуғулланади. Об-ҳавоси, табиати, сув бўйида жойлашгани учун шоли етиштиришда қулай шароитга эга. Конигил гуручини излаб бошқа вилоятлардан келадиганлар бор.

Дарвоқе, Наим аканинг ўғли, невараси ҳам шу иш билан шуғулланади. Шоли тегирмонини ота-боболари ишлатган бўлса, ундан олдинроқ шу мақсадда қўл­ланилган ке­лини ҳам кў­риш мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қишлоқ бўйлаб юрар экансиз, сандиқсоз, заргар, новвой ва бошқа кўп­лаб ҳунармандларнинг уйларига дуч келасиз. Дарвоқе, ушбу уйлар сиз ўйлагандек, замонавий иншоотлар эмас, оддий қишлоқ уйлари. Қишлоқ ҳудудида «Wi-Fi» ўрнатилган 20 та оилавий уй-меҳмонхоналари, 15 дан зиёд ҳунармандчилик устахоналари, совғалар дўконлари, миллий овқатланиш шахобчалари, новвойхона, томорқа хўжаликлари ҳам айнан шу маҳалла ҳудудидан ўрин олган.

Вилоят туризм­ни ривожлантириш департаменти маълумотларига кўра, ушбу ишлар ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу ҳудудда лойиҳанинг яна иккинчи ва учинчи босқичлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, яқин орада Сиёб ариғи бўйлаб 2,2 км., Обирахмат ариғи бўйлаб 1,3 км., жами 3,5 км. узунликда янги йўналиш очилиб, унинг умумий майдони 7,1 гектарни ташкил этади. Ушбу босқичда 100 дан ортиқ турис­тик объектлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, ҳудудда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Ушбу босқичдаги ишларнинг аҳамиятли томони шундан иборатки, қишлоқнинг бир томони Чўпонота масканига, яна бир томони эса Самарқандда қурилаётган замонавий Ситига уланиб кетади. Бу эса туризм ривожида вилоятда яна бир янги, алоҳида йўналиш ташкил этилаётгани, сайёҳларни қадим Самарқандда олиб қолиш учун яна бир шароит яратилаётганидан дарак беради.

Дарвоқе, доим хорижлик сайёҳлар учун яратилган шароитлар деймизу, аммо маҳаллий сайёҳларга бироз пас­троқ назар ташлаймиз. Конигилни айланарканмиз, бу ерда фарзандларимиз билан бирга ҳордиқ чиқарадиган, уларга миллий маданиятимиз, ҳунармандчилик каби йўналишларни кўрсатиш учун қулай маскан бўлганини алоҳида таъкидламай илож йўқ. Қолаверса, тегирмоннинг шунча турию, ҳунармандчиликнинг асл жараёнини фарзандларингизга кўрсатиш учун ҳам бу жуда зўр имконият.

 

Гулруҳ МЎМИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар