Жараён      Бош саҳифа

Конституцияга таклифлар: Экологик масалалар ҳам конституциявий нормада акс этишини исташмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда юртимизда Қомусимизга киритилажак ўзгартиришлар бўйича жамоатчиликдан таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинмоқда. Тарихга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон конс­титуциявий ислоҳотларни амалга оширишда катта тажрибага эга.

Конституцияга таклифлар:  Экологик масалалар  ҳам конституциявий нормада акс этишини исташмоқда

Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш доирасида 7 марта Конституциянинг 21 моддасига 32 та ўзгартириш ва қўшимча киритилган.

Бу сафарги ўзгар­ти­риш­лар киритишдан мақсад эса конституциявий тузум, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий соҳаларни тубдан ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, эркин ва одил фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ўзаро боғлиқ ва шартланган демократик сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чуқур ислоҳотларни конституциявий таъминлашга алоҳида эътибор беришдир.

Шу билан бирга, глобаллаштириш, рақамлаштириш, иқлим ўзгариши даври ва жадаллик билан ўзгариб бораётган ҳаётий воқелик мамлакатни янада модернизация қилиш, тинчлик, барқарорлик ва миллий мустақилликни мустаҳкамлаш бўйича ўта муҳим ва долзарб бўлган янги, кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни қўймоқда.

Бу сафарги конституциявий ислоҳотлар жараёни олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Буни биринчи навбатда қомусимизга киритилажак ўзгартиришлар авваламбор жамоатчилик таклифларига асосланиб ишлаб чиқилаётганида кўриш мумкин. Айниқса, юртдошларимиз ўз таклифларини https://meningkonstitutsiyam.uz сайти ёки 1341 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб билдиришлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган сайтда эса билдирилган барча таклифлар шаффоф ҳолда кўриниб туради.

Шу кунгача конс­титуцияга ўзгартиришлар киритиш борасида экология ва атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ бир қанча таклифлар юборилгани жудаям қувонарли.

Энг муҳими бундай мавзудаги юборилган мурожаатлар таклифлар орасида пешқадамлар қаторида бўлиб турибди.

Конституцияга экология ва атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ билдирилаётган таклифларни кўриб чиқадиган бўлсак, уларда атроф муҳитни асраб авайлаш, яшил майдонларни кўпайтириш, экология учун манфаатли бўлган ҳар қандай тадбиркорлик йўналишларига давлат томонидан имтиёзлар берилиши, атроф муҳитга бир неча марта қайта-қайта зарар етказган фуқаролар рўйхатини тузиш ва уларга маълум бир соҳаларда человлар қўллаш, атроф муҳит билан боғлиқ 28-моддага тўлдиришлар қўшиш, ҳудудларда тоза ҳудуд экспертиза мониторинг бўлимларини ташкил қилиш, дарё ва кўллар ҳавзаларининг муҳофазасини кучайтириш кабилар ифодаланган.

Масалан бир таклифда: «Конституция­нинг 50-моддасидаги «табиий муҳитга эҳтиёткорона» жумласи ўрнига «табиий муҳитни асраб-авайлашга ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» деган жумлаларни қўйиш мақсадга мувофиқ. Зеро биргина сўз унинг таъсирчанлигини ва ижро учун янада масъулиятни юклайди.

Конституциянинг 54-модда мазмунига кўра мулкдан фойдаланишда экологик талабларга риоя қилиш назарда тутилган. Ушбу моддага ҳам саноат корхоналари ва бошқа биноларни қуришда табиий экологик муҳитни яхлитлигича асраш ва уни сақлаб қолиш учун керак бўлса ушбу ҳудудда бунёд этиладиган ва кейинги 50-100 йилда унга зарар етказмайдиган аниқ ёки конкрет мажбурий талабни қўйиш мақсадга мувофиқдир», дейилган.

Албатта, ушбу берилган таклифларнинг барчаси коституцияда акс этмаслиги мумкин. Аммо жамоатчилик томонидан айнан экологик муаммолар юзасидан таклифлар берилаётгани уларнинг атроф муҳитга, табиатга, келажакка бефарқ эмасликларидан дарак беради. Зеро атроф муҳит, иқлим ўзгаришлари, чиқиндилар каби глобал экологик муаммолар ҳал қилинмасдан туриб, озиқ-овқат мўл-кўлчилиги, фаровон ва соғлом келажак ҳақида хаёл ҳам суриб бўлмайди.

2050 йилда дунё бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган чучук сув танқислиги ҳақидаги прогнозларнинг ўзиёқ барча иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий режаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Шундай экан кимда экология борасида конституцияга киритиш мумкин бўлган таклиф-мулоҳазалар бўлса https://meningkonstitutsiyam.uz сайти ёки 1341 қисқа рақами орқали билдиришлари мумкин.

Халқнинг, жамоатчиликнинг Бош қомусимиз ислоҳотлари жараёнидаги иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутманг.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар