Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида жами 9 636,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2021 йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 111,2 % ни ташкил этди.
Айтиш лозимки, 2022 йил 1 май ҳолатига кўра қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган жами корхона ва ташкилотлар сони 9,4 мингта, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони эса, 9,0 мингтани ташкил этиб, ўтган 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 686 тага кўпайган.
Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2022 йилнинг январь-апрель ойларида 3 211,6 млрд. сўмни ташкил этди.
Шуни алоҳида айтиш лозимки, давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 166,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати 2021 йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 68,2 % ни ташкил қилиб, жами амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 1,7 % ни ташкил этди. Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан эса 9 трлн 470 млрд 400 млн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 113,8 % ни ва жами амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 98,3 % ни ташкил этди.
Феруза Хўжаева,
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси
Ахборот хизмати ходими
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил