Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари (ZOOM иловаси орқали), партия фаоллари иштирок этди.
Пленумда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва уларнинг таклифларини ўрганиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Хайрилло Гаппоров конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг қатламига тарғиб қилишда партиянинг ҳудудий ва туман (шаҳар) ташкилотлари, партия фаоллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари фаоллик кўрсатиши кераклиги, аҳолининг таклиф ва фикрларини Марказий Кенгаш ва махсус платформалар орқали етказиш бўйича тавсиялар билдирди.
Шунингдек, пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Экологик сиёсат ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович сайланди.
А.Ҳамзаев бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаб келган.
Кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий партия ташкилотларига тегишли вазифалар белгилаб берилди. Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши пленуми тегишли қарорларни қабул қилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши Матбуот хизмати
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил