Экоолам      Бош саҳифа

УСТЮРТнинг адоқсиз мўъжизалари

Олдинда машаққатли, бепоён чўл... Аммо беихтиёр машаққатни унутиб табиатга, бу ерларга меҳрингиз уйғона бошлайди.

УСТЮРТнинг  адоқсиз  мўъжизалари

Устюрт кенгликлари адоқсиз, чексиз. Худди осмон билан бирлашиб кетгандек, унинг адоғи кўринмайди. Рўпарамиздан тошбақа чиқди. Тўхтадик, ҳамроҳларимиздан бири тошбақани четга олди. Бу ерда ҳар бир ўтнинг номи, тарихи бор, ҳар бир жонзотнинг юрак уриши эшитилиб туради гўё.

Калтакесак, чаён яна аллақандай ҳашаротлар. Чаённи суратга олаётганимизда экологларнинг «Ҳов, чаённи ўлдириб қўйманглар, эҳтиёт бўлинглар», деган овози эшитилди. Ростдан-да чаённи кўрсак дарров ўлдиришга ошиқишимиз бор гап. Тошбақа нега «Қизил китоб»га киритилганига сабаб – кўплаб бўш косаларини кўрдик, унинг кушандаларидан бири бургут бўлса, яна бири ҳинд асалхўри. Янада аянчлироғи у тўнкарилиб қолса ўнгланолмас экан. Устюрт жуда сирли жой, унинг синоатлари кўп.

Чўлда адашганлар ва қайтмаганлар

Устюртда, Жаслиқ посёлкасига яқин жойда, йўл четида ўзига хос битта қабртош бор. У ерга зиёратчилар одатда гул эмас, балки идиш­ларда сув олиб келишади. Мазкур қабртошда «Покорители Устюрта». «Здесь 19-VII-1956 г. погибла студентка ГГУ Елена Серебровская» деб ёзилган. Қабртошнинг қошидаги тунукада эса «Елена!!! Мы продолжили твоё дело, освоение Устюрта. В/Ч Оренбурга. 01.09.2007 г.» деган ёзувлар битилган.

1956 йилда Устюртда нефть-газ конларини қидириш ҳамда темир йўл линияларини тортишга бутун Собиқ иттифоқдан талаба ёшлар ҳам келади. Уларнинг ичида амалиётга қатнашаётган Горьков давлат университети (ҳозирги Нижегород давлат университети) талабаси Елена Серебровская ҳам бор эди. Бепоён ва бераҳм саҳро ҳазил нималигини билмайди, асло. Устюртга кун қизигандан бошлаб мўл сув захирасини ғамлаб чиқишни саҳро сирини биладиган йўловчи ҳеч қачон канда қилмайди. Аммо, қизиққон ёшлар бунга эътибор қилишмайди. Битта «Газик»ка иккита талаба илгашиб йўлга чиқади. Йўловчиларнинг бири Елена эди. Июль ойи Устюртнинг усти худди тандирга ўхшаб қолади. 50-60 градус иссиқда қуёш остида бир дақиқа ҳам чидаб туриш мумкин эмас. Йўлда машина бузилиб қолгач йигитлар Еленани машинада қолдириб, ёрдамга бошқаларни чақириш учун пиёда отланади. Ўзларига керакли сувни олиб, қизга ҳам етарлича қолдиради.

Орадан қанча вақт ўтгани номаълум, ёрдам кучини чақиришга кетганлар қайтиб келганида автомобилда қиз йўқ бўлиб чиқади. Узоқ қидирувдан кейин битта чуқурликдан қизни топишади, аммо, жонсиз ҳолда. Қиз бечора сув қидириб қўли билан ерни ковлайверган, ковлайверган... тирноқлари синиб, қонаб кетган экан.

Саҳрода сув излаб вафот этган божхона ходимининг тақдири ҳам шунга ўхшаш. Хизмат сафари билан икки кунга мўлжаллаб олиб чиққан сувлари тугаб қолади. Тўртинчи кунга бориб қаттиқ чанқаганидан божхона хизмати майори Аман Қидиров чидай олмай тақирда тўпланиб қолган шўр сувни ичиб қўяди. Бу сув Аманнинг соғлиғини ёмонлаштиради ва у кўп ўтмай ҳаёт билан видолашади.

Саҳро сирини биладиганлар доим сув танқислиги хавфсизлигини биринчи ўйлаб қўяди.

Масалан, мўл сув захираларидан ташқари бир нечта катта товоқлар ва целлофан олиб юради. Товоқнинг бетига кийгизилган елим халта туфайли товоқнинг ичига анча сув йиғилиб қолар экан.

Овчиларнинг усули эса бошқача. Устюртга чиққанда улар белгиланган жойларга сув қуйилган идишларни яшириб кетар экан. Куннинг мис қайнаган иссиқларида ҳам офтоб урмаслиги учун бошига, устига қалин кийимлар кийиб олишади. Қишлоқдошларига овга кетаётганини айтиб, агар фалон куни қайтиб келмасам, қидириб чиқарсиз деб, йўналишларини кўрсатиб кетади. Устюрт бўйлаб юрган одам чанқайди, офтоб уради, йўлдан адашади ва ваҳима босади. Ваҳима ҳам жуда чанқатади.

Ёғочдаги ёзув сири

Қорақалпоғистонлик таниқли ёзувчи ва журналист Ўмирбай Утеўлиев Устюрт, қашқирлар мавзусида ҳаётий воқеаларни кўп ёзади. Унинг қаламига мансуб «Қора оғочдаги ёзув сири» номли ҳикоясида бундан кўп йиллар олдин Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида яшайдиган Жалил исмли йигитнинг қисмати баён этилган. Унинг бувиси томоғидан сув ҳам ўтмайдиган қилтомоқ касаллигига йўлиқади. Табиб Устюртнинг денгиз қирғоғига яқин жойдаги «Қасарма» яйловидагина учрайдиган саруйек илонини топишни буюради. Бувисини ажалдан қутқариб қолиш учун набираси енгил машинаси билан ёлғиз ўзи ҳалиги илонни излаб кетади. Яйловга борганда машинаси бузилиб, пиёда қидиради. Оқшом тушганда адашиб қолади. Бир пайт қашқирларнинг увиллаган овози ҳар томондан эшитилади. Хавотирланган йигит яқин жойда геологларнинг учбурчак шаклидаги ёғочдан қуриб кетган триангуляторига чиқиб олади. Кўп ўтмай қашқирлар у ерга тўпланади. Шу тариқа йигит уч метр баландликдаги ёғоч бошида бир неча кунни ўтказади. Сувсизликдан, очликдан тинкаси қуриган йигит қутулиб кета олмаслигини билгач қўлидаги пичоғи билан ёғочга «Алвидо, бувижон! Сени яхши кўраман. Тезроқ тузалиб кетинг, набиранг Жалил. 1965 йил» деб ўйиб ёзади ва ерга қулайди… Яқинда триангуляторни қидириб келган топограф-геологлар ёғочга ўйилиб ёзилган сирли ёзувларни кўриб, ҳайрон қолишади ва тегишли органларга хабар беради. 1965 йилда ҳақиқатдан ҳам Жалил исмли йигитнинг из-тузсиз кетганлиги аниқланади.

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Оролбўйи ҳудуди ва минтақадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга ташкил қилинган медиатур давомида ўзим эшитган, кўз олдимда гавдаланган мана шу воқеалар қалбимда умрбод муҳрланди. Она табиатнинг биз билмаган сир-синоатлари жуда кўп эканига яна бир бор амин бўлдим.

 

Барно СУЛТОНОВА

Тошкент – Нукус – Устюрт




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔20

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар