Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, улар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини, шу жумладан оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар қабул қилинди.
Улар асосида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишга олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизим яратилди. Шу билан бирга, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан қонуний таъсир кўрсатиш чоралари сифатида «ҳимоя ордери» институти жорий этилди.
Қонунчиликка мувофиқ, ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига тақдим этилади. Унинг нусхаси тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга берилади. Шунингдек, мазкур шахслар ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади.
Қолаверса, ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, амалдаги қонунчиликка кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Бироқ, тегишли жавобгарлик белгиланган бўлишига қарамасдан, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармасдан хотин-қизларга нисбатан такроран тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этиш ҳолатлари ортиб бормоқда.
Хусусан, 2020 йилда ҳимоя ордерларини бажармаслик оқибатида 146 та ҳолатда маъмурий жавобгарлик қўлланилган бўлса, 2021 йил якунига келиб бу рақам 1 322 тани ташкил этган. Хавотирли томони шундаки, ушбу кўрсаткич бир йилда етти бараварга ошган.
Ушбу кўрсаткичлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш заруратини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасидаги тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун белгиланган жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Қонунчилик палатасига киритилган.
Унга кўра, ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдордаги жаримани – беш бараваридан ўн бараваригача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Қонун ташаббуси ҳуқуқи субъектига кўра, жарима миқдорининг оширилиши тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажарилишига, хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг таъминланишига хизмат қилади.
Мазкур таклиф Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари томонидан кўриб чиқилиб, батафсил муҳокама этилди. Муҳокамаларда сиёсий партиялар фракциялари томонидан бир қатор муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Хусусан, ушбу ҳуқуқбузарликнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, жазо турлари ва жарима миқдорини ўрнатиш, жарималарни кескин қўллаш орқали учинчи шахсларнинг, яъни эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар сабабли жариманинг қўлланиши натижасида уларнинг қарамоғидагиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказмаслик, жавобгарликни кучайтириш билан бирга, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни, хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳурмат ва ҳимоя қилиш борасида тушунтириш ишларини кучайтириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.
Баҳс-мунозаралар якунида барча сиёсий партия фракциялари томонидан қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Ҳозирда қонун лойиҳасини келиб тушган таклифлар асосида кўриб чиқиш ва биринчи ўқиш муҳокамасига киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Беҳзод СУЛТОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Девони масъул ходими
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил