Хабарингиз бор, айни вақтда Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш бўйича барча аҳоли қатламидан таклифлар олиш жараёни бошланган. Шу кунгача ўтган қисқа вақт ичида 22 мингдан зиёд таклиф келиб тушган.
Таҳлил этадиган бўлсак, индивидуал, жамоавий (корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоаларидан), сиёсий партиялар, фаол блогерлардан таклифлар келиб тушаётганини кузатиш мумкин. Бу албатта, Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати халқимиз томонидан нафақат тўғри қабул қилинаётгани, балки бу жараёнда уларнинг қанчалик фаол иштирок этаётганини англатади.
Яна бир қизиқ далил – ушбу жараён бизга аҳолининг ёш жиҳатдан қайси қатлами сиёсий жиҳатдан фаол эканини ҳам кўрсатмоқда. Келиб тушган таклифларнинг қарийб 70 фоизи 18-30 ёш оралиғидаги аҳолига тегишли.
Куни кеча Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида Конституциявий ислоҳотларни тарғиб қилиш, кенг жамоатчиликнинг фикр ва таклифларини ўрганиш гуруҳининг партия электорати қатлами, экологлар, олимлар ва ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Унда конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, Бош қомусимизда айниқса экологик масалалар экс этиши юзасидан кўплаб фикрлар билдирилди.
– Табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш нафақат бизнинг фаровон ҳаётимиз гарови, балки келажак авлод учун ҳам масъулият эканини унутмаслигимиз зарур. Биз бугун жамоамиз билан таълим бераётган талаба-ёшлар бевосита табиатнинг асосий қисмларидан бўлган ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини ўрганади, шу орқали инсоният ҳаётининг фаровонлигига улкан хисса қўшади, – дейди Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори Худойназар Бекназаров.
Ушбу университет республикамиз бўйича ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ягона ва етакчи ҳисобланади.
– Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни асрайди. Биз инсониятни, табиатни асрашда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда сиз каби юксак салоҳиятли кадрларга таянамиз, – деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев.
Тадбирда иштирок этган партия вакиллари Ўзбекистон Республикаси Экологик партиясининг бугунги кундаги фаолияти ва келгуси вазифалари ҳақида гапириб ўтди ҳамда учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини meningkonstitutsiyam.uz сайтига юбориши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек учрашувда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида қилинаётган ишлар, биохилма-хилликни таъминлаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни парваришлаш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида талабалар билан қизғин мунозаралар бўлиб ўтди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил