Долзарб мавзу      Бош саҳифа

УМРНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

Узоқ йиллар маҳалла тизимида ишлаб, йигирма йилга яқин оқсоқол бўлдим. Юртимизда бу тизимнинг Ислом Каримовнинг бевосита саъй-ҳаракати билан тикланиши ва янги мазмун-моҳият билан тараққий этиши, ҳуқуқий асослари яратилиши, амалиётга татбиқ этилиши, йилдан-йилга такомиллашиб бориши жараёнларини ўз кўзим билан кўриб, гувоҳи бўлдим.

Халқ ўз хоҳиш-иродасини, аввало, маҳалла доирасида билдириб, муаммоларига биргаликда ечим излаши лозимлиги дастлаб ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаган эди. Айниқса, хорижликлар бу тизимнинг келажагига шубҳа билан қарагани ҳаммага аён.

Қисқа вақт ичида давлатимиз сиёсатида маҳалла салмоқли ўринга эга эканига ҳамма ишона бошлади. Дастлаб кўп йилдан буён текинга ишлаб келаётган маҳалла идораси ходимларига ойлик маош тайинланди. Маҳалла шунчаки, маъмурий тизимгина эмас, чин маънода одамларнинг дардини эшитадиган, муаммоларига ечим топиб берадиган, дини, ирқи, миллати ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар халқни бирлаштирадиган, қадимий-миллий урф-одат ва қадриятларимизни камол топтирадиган масканга айланди.          

Ҳа, Президентимиз ўзлари кўп бор таъкидлаганидек, маҳалла том маънода халқ виждонига айланди.

Мустақиллигимизнинг меъмори бўлган Ислом ­Абдуғаниевич истиқлолга қадам қўйганимизда: «Халқ билан бирга бўлиш — унинг ҳаёти, унинг турмуши, унинг дарди билан бирга бўлишдир», деб алоҳида таъкидлаган эди. Бу ҳар бир раҳбар, қолаверса, маҳалла тизимидаги масъуллар олдига қўйилган вазифа эди. Юртимизда амалга оширилган беҳисоб хайрли ишларга у киши бошчилигида барча раҳбарлар ва бутун халқимиз ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Натижада жуда қисқа вақт ичида ҳамма соҳада катта-катта ютуқларга эриша бошладик. Узоқни кўра оладиган, доно ва зийрак раҳбарнинг мамлакат келажагини кўзлаб юритган сиёсати тўғри эканини дунё тан олди. Буларнинг ҳаммаси пухта ўйлаб амалга оширилган оқилона сиёсатнинг меваси эди.

Бугун юртимизнинг барча гўшаларидаги ҳамма маҳаллаларимизнинг қиёфаси, мазмун-моҳияти тубдан ўзгарди. Маҳалладаги бунёдкорликлар билан юрт обод бўлди. Эндиликда буларни кўрган ҳар бир инсоннинг қалбида буюк инсон — мустақил Ўзбекистонимизнинг Биринчи Президенти ­Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига эҳтиром уйғонаверади.             

Саидумар Ҳожиакбаров,

меҳнат фахрийси




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар