Экоолам      Бош саҳифа

Йўллари максимал даражада қисқартирилган, ҳаёт тинч ва сокин

ёхуд пиёдалар манфаати биринчи ўринга қўйилган Европа шаҳарлари

Йўллари максимал даражада қисқартирилган,  ҳаёт тинч ва  сокин

Мамлакатимиздаги йўлларнинг жаҳон стандартлари талабларига жавоб бермаслиги, айниқса Тошкентнинг тобора тирбандлиги ошиб бораётган йўллари пиёдалар учун ўта ноқулай экани, автомашиналар ҳаракати тартибсиз ҳамда йўл маданиятининг умуман йўқлиги ҳақида бот-бот айтилмоқда. «Оила табиат» газетасининг 2022 йил 12-сонида эълон қилинган «Бу йўллар тирбанд йўллар ва шу тирбанд йўллардаги ўйлар...» сарлавҳали мақолада ҳам муаммо атрофлича таҳлил қилиниб, ечим учун қатор таклифлар ҳам берилган эди. Аммо бу мақоламизга бирор бир мутасадди ташкилотдан, жумладан йўлларни бошқаришга масъул бўлган Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитасидан бирор бир муносабат ҳам билдирилмади.

Журналист Элдор Асановнинг қуйидаги мақоласи ҳам айнан биз кўтариб чиққан оғриқли муаммо таҳлилига бағишлангани, бу борада Европа тажрибаси айтилгани учун уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Июнь ойида иккинчи марта Европага келишим. Йигирма кун ичида Европанинг бешта шаҳрида бўлдим – Брюссель, Гент, Брюгге (Бельгия), Кёльн, Бонн (Германия).

Бу бешта шаҳарнинг тўрттасини бирлаштирадиган умумий жиҳат уларнинг аҳолиси ўртачалиги (200-300 минг орасида) бўлса керак. Уларнинг барида аҳоли кам, марказ кичкина, шунга бундай марказни ободонлаштириш, тартибга солиш нисбатан осон. Кёльнга келишдан олдин у ҳақда маълумот олиб, мегаполис эканини, яъни аҳолиси 1 млн. кишидан ошишини билиб олдим. АҚШ мегаполисларидаги тажрибамдан келиб чиқиб, Кёльнда машиналарга тўла улкан шосселар, осмонўпар бинолар ва тумонат одам кўраман деб кутгандим. Аммо Кёльнда бўлиб, унинг ҳаётида Брюссель ёки Гентдагидан катта фарқ кўрмадим: кичкина марказ, марказий кўчаларнинг катта қисми машиналар учун ёпилиб, пиё­далар юрадиган туристик зонага айлантирилган, машина кўчалари эса торайтирилган. Аслида кўчалар машиналарга эмас, трамвайга мўлжалланган – кўчанинг марказини трамвай йўли эгаллаган, машиналар эса трамвайга, пиёда ва велосипедчиларга йўл бериб, кейин юради, шунда ҳам 50 км/соатдан оша олмайди.

Хуллас, мен 20 кун ичида кўрган бешта Европа шаҳрида, аҳоли сони қандай бўлишидан қатъи назар, ҳаёт жуда сокин, тинч. Машина кам, одамни ваҳимага соладиган, адаштириб юборадиган кенг йўллар йўқ. Марказда машина йўқ, ҳаммаёқ сайёҳлар, шунингдек, кечки салқинда дам олишга, суҳбатлашишга ва айланишга чиққан шаҳарликлар. Қизиғи, 1 млн.дан кўп аҳолиси бор Кёльндан кўра 185 минг киши яшайдиган Брюссель каттароқ шаҳарга ўхшайди. Европа пойтахти бўлгани учун бўлса керак.

Хуллас, Германияда, Бельгия­да, уларга қўшни давлатларда мана шунақа тинч, сокин ҳаёт ҳукмрон. Бунга эришиш учун машиналар ҳаракати радикал тарзда қисқартирилган, йўллар торайтирилиб, одамлар пиёда ёки велосипедда ҳаракатланиши учун қулайлаштирилган. Эндиликда жамоат транспортига катта эътибор берилмоқда. Барча йирик ва ўрта шаҳарларда трамвай йўллари бор. Бутун Евроиттифоқ поезд йўли билан боғланган, Германиянинг исталган бурчагидан қисқа муддатда поездда Францияга ёки Люксембургга етиб бора оласиз.

Йўлкира нархлари арзон. Поездлар кунига бир-икки марта эмас, ҳар 20-40 дақиқада юради. Шахсий машина ва таксига эҳтиёж қолмаяпти.

Менга Бельгияда йўлкира нархлари жуда арзон туюлганди – Брюсселдан Брюггега 15 еврога етиб бора оласиз. Дам олиш кунлари нархлар икки баравар туширилади. Лекин Германияда йўлкира унданам арзон бўлиб чиқди. Охирги пайтларда ушбу мамлакатда ҳокимиятга ва сиёсий овозга эга бўлган яшилларнинг ташаб­буси билан июнь, июль ва август ойларида қизиқ ташаббус йўлга қўйилибди. Ҳозир Германияда 9 еврога йўл чиптаси сотиб олиб, бир ой давомида жамоат транспортидан фойдалана оласиз. Яъни бир ойда бор-йўғи 9 евро сарфлаб, автобус, метро, троллейбус, трамвай, шаҳарлараро поезддан шу ой давомида фойдалана оласиз. Бу деярли текин дегани!

Аслида юқорида айтилганларнинг ўзиёқ ўрганиш зарур бўлган ажойиб тажрибадир. Лекин яна бир нарсани айтиб ўтмасам бўлмайди. Ўша 9 евро турадиган ойлик чиптани ҳам, бошқа бирорта чиптани ҳам текширишмайди. Бельгияда ҳам, Германияда ҳам мендан биров чипта сўрамади. Шунчаки бекатга кириб, поездга ўтириб кетаверасан. Чиптанг бўлмаса ҳам биров билмай қолади. Фақатгина саралаб текширув ўтказилганида чиптасиз одам ушланса, 60 евро жарима солади.

Текширув деярли йўқлигига қарамай, ҳамма чипта сотволади. Ҳеч ким бир-бирига халақит бермайди – йўловчилар чиптани сотволади, жамоат транспорти ходимлари эса уларни текшириб бошини оғритмайди. Битта-иккита шўх одам чиптасиз юриб, жазосиз қолиши мумкин, лекин бу жамоат транспортининг даромадига жиддий таъсир қилмайди. Одамлар маданиятли, савияли, бир-бирини ҳурмат қилиб, ортиқча назорат ва бош оғриғисиз тизимдан фойдаланади.

 

Элдор АСАНОВ




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔20

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар