Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Шакар эпидемияси» яна қайталанмайдими?

Аслида ушбу маҳсулот захирамиз қанчага етади?

«Шакар эпидемияси»  яна қайталанмайдими?

Шакар атрофида вужудга келган тўполонларга узил-кесил жавоб сифатида яқинда «Ангрен шакар» МЧЖда оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-тур ташкил қилинди.

Нархнинг кескин ошиб кетишига, аслида қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида нархларнинг кўтарилиши Ўзбекис­тон ички бозорида шакар нархи бўйича инфляцион кутилмаларнинг кучайишига маълум маънода таъсир кўрсатган.

Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақа ва бош­қа давлатлар иқтисодиётлари билан ташқи савдо борасида ҳамкорлигининг кенгайиб ва эркинлашиб бораётгани сабаб мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб туришнинг деярли имкони бўлмайди. Хусусан, жорий йилда мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми январь-май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 минг тонна ёки 21 фоизга кўпроқни ташкил этиб (129 минг тоннадан 157 минг тоннагача ошган), яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 75 минг тоннадан 91 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилди.

– Шакар нархининг ошишига кўпроқ хом­ашёнинг вақтида етиб келмаганлиги, дунёдаги сиёсий ҳолат туфайли логистика масалаларида жаҳон миқёсидаги келиб чиқаётган тўсиқлар ҳам сабаб бўлмоқда, – дейди Ангрен шакар корхонаси бош директори Рустам Акбархўжаев. – Қолаверса, нархнинг ўсишига, биринчи навбатда, мазкур маҳсулот ва унинг хомашёсини Марказий Осиё минтақасига етказиб бериш бўйича транспорт ва логистика билан боғлиқ муаммолар ҳамда ёқилғи ресурслари нархларининг кўтарилиши таъсир кўрсатмоқда. Чунки биз асосий шакар хом­ашёсини Бразилиядан оламиз. Бу эса икки денгиз порти ва қуруқлик орқали ҳам хомашё олиб келишда анча вақт талаб қилади.

Ҳозирги пайтда аҳолининг шакарга бўлган талабини янада қондириш мақсадида «Ангрен шакар» МЧЖ бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқараётган экан. Аслида корхона йилига 300 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона ортиқча қувват билан ишлаётгани боис ҳар ойда 30 минг тоннадан ортиқ шакар ишлаб чиқармоқда. Яъни корхона ўз қувватидан ҳам юқори ҳолатда ишлаяпти.

– Бизнинг корхонада шакар ишлаб чиқаришда унинг асосий таркибий қисми ҳисоб­ланган сахарозанинг соф ҳолатда бўлишига катта эътибор қаратилади. Биз бунда Германия технологияларидан фойдаланиб ҳар бир пишган маҳсулотнинг сифатини текшириб борамиз, – дейди «Ангрен шакар» МЧЖ Сифатни таъминлаш бўлим бошлиғи Гамлет Бакиев. – Давлат стандарти талаби бўйича шакар таркибидаги сахарозанинг миқдори 99,7 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган шакар маҳсулотининг таркибидаги сахароза миқдори 99,8 фоиздан баланд. Хомашё асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика, Аргентина давлатларидан ҳам келтириляпти.

Бизни яна бир қувонтирган ҳолат завод ташқи тарафдан электр энергия деярли сотиб олмайди. Бу ерда муқобил энергия ишлаб чиқарилиб завод эҳтиёжи учун айнан шу энергиядан фойдаланилар экан. Бу эса биз учун ҳақиқатдан ҳам янгилик бўлди.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. Жорий йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми мамлакатимизда 720 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпроқни ташкил этган. Демакки, аҳоли эҳтиёжидан ортиқча маҳсулот етказиб берилади. Яъни аҳолининг шакарга бўлган талаби узлуксиз қондирилиши учун имконият ва салоҳият етарли даражада.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔116

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔225

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔321

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 116    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 225    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 321    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 440    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 631    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар