Ҳеч бир она йўқки, ўз фарзандини севмаса, уни асраб авайламаса. Ватан ҳам шундай. Ватан – бизнинг онамиз, Ватан – бизнинг уйимиз. Шу сабабли ҳам онамизни асрамоқ, ардоқламоқ ҳамиша ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи зарур.
Мен Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида туғилиб ўсганман. Болалигимдан илм-фанга, санъатга ошуфта бўлдим. Айниқса, адабиётга кўпроқ меҳрим тушди. Ҳали талаба бўлсам-да, ёзганларимни озми-кўпми бошқалар билан баҳам кўришга муяссар бўлдим. Адабиёт катта бир ҳаёт экан. Ундаги инсонлар эса нодир инсонлардир. Зеро, улар босиб ўтган умр йўлларидан бормоқ шарафли иш. Шу мақсадда мен ҳам оддий бир қалам соҳибаси сифатида адабиёт йўлидан юришни ўзимга фахрли иш деб билдим. Устозим Мунаввара Юсупова бундан бир йил олдин Тўрткўл туманида «Онажоним» шеърият клубини ташкил этган эди. Клубимиз адабиёт ва санъатга қизиқувчан кўплаб ёшларни ўзида жамлади.
Мен ҳам устозлардан ўрнак олган ҳолда Тошкент шаҳар Учтепа туманида ижодкор ёшларни йиғиб «Адабиёт сари» лойиҳасини амалга оширдим. Бу лойиҳа доирасида кўплаб ижодкор ёшлар ўз иқтидорини намоён қилиб келмоқда. Яқинда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Учтепа илҳомлари» номли биринчи ёшлар баёзи нашрдан чиқди. Биз амалга ошираётган ишлар ҳам ўз қаторида кўплаб эътирофларга сабаб бўлди.
Бундан ташқари яқинда ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишларини ошириш ва ижодкор ўқувчилар сафини кенгайтириш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида баҳру байт биринчилиги танлови лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бу лойиҳа ўзининг самарасини берди, десам адашмаган бўламан. Икки босқичда бўлиб ўтган бу танлов кўпгина ёшларни ўзига жалб қила олди. Бу танловни ўтказишдан мақсад ёшларни илм-фан ва санъат сари эзгу ҳаракатга ундаш эди. Қайси жойда ҳаракат бўлса, ўша жойда албатта юксалиш бўлади.
Ўйлаб кўрсам, амалга оширилаётган барча ишлар негизида юртдаги тинчлик ва фаровонлик турар экан.
Биз каби ёшларга кенг имкониятларнинг яратилиши, ҳамиша қўллаб-қувватланиши, янги-янги марралар сари ундалиши юртимизда қарор топган ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-хотиржамлик туфайли деб биламан.
Ватанимизни ривожлантириш мақсадида ўйланган ва бугунги кунда изчил амалга оширилиб келинаётган Ҳаракатлар стратегияси ҳам бугунга қадар ўз самарсини бериб келмоқда. Ҳозирги кунда ёшларни қамраб олган лойиҳалардан бири бу давлат раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус лойиҳасидир. Ҳар йили спорт, санъат, маданият, китобхонлик каби соҳалар бўйича минглаб ёшлар ўз истеъдодини кўрсатиб, кўзланган мақсадга эришмоқда. Етти ёшдан то етмиш ёшгача бўлган инсонлар намунали натижаларга эга десам адашмаган бўламан.
Яна бир томондан ҳозирги кунда юртимизда олийгоҳларнинг сони ортиши ҳамда уларга кириш учун яратилаётган имкониятлар ҳам яққол исбот бўла олади. Ёш авлодни билим салоҳиятини янада ошириш ҳамда ислоҳ қилиш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ҳам ташкил этиб келинмоқда. Мунтазам равишда уюштирилаётган бундай ўйинлар ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун ҳам катта самара бермоқда.
Ҳар бир инсон ўз олдига улкан мақсадларни қўйдими, демак у юксак марраларни забт этиш учун йўл олган. Бу йўлда баъзан бизни чалғитувчи, осойишталигимизга раҳна солишга интилувчи ғовлар ҳам бўлиши мумкин экан. Биз ёшлар бу каби ҳолатларга қарши ҳамиша ақл ва билим билан жипслик ва ҳамжиҳатлик йўлини тутишимиз лозим. Агар тинчлик деб аталган бебаҳо неъмат бизни тарк этса, унга яна қайта эришиш ҳеч қачон осон кечмайди, деб ўйлайман. Бор нарсанинг қадрига етиш энг тўғри йўлдир.
Рўзахон ҚАЛАНДАРОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси,
Учтепа тумани Маданият бўлими
«Адабиёт сари» лойиҳаси раҳбари
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил