Давр нафаси      Бош саҳифа

Конституциявий ўзгаришлар Экологик ҳуқуқларни кафолатлайди

Хоразм

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Камол Жуманиёзов иштирокида Урганч туманидаги маҳаллаларда Конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди.

Конституциявий ўзгаришлар  Экологик ҳуқуқларни кафолатлайди

Қонунчилик палатаси депутати атроф-муҳитнинг экологик-санитария ҳолатини яхшиламасдан инсон соғлиғини кафолатлаб бўлмаслиги тўғрисида атрофлича сўз юритди, конституция­вий қонун лойиҳаси юзасидан фуқаролардан тушган кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

Учрашувларда Конституциявий ўзгаришлар маънавий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларни ривожлантириш билан бирга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим ҳуқуқий асос бўлиши таъкидланди.

Тошкент шаҳри

Пойтахтимиздаги Жамоат хавфсизлиги университетида Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистон ва барқарор Конс­титуциявий тараққиёт» мавзусида давра суҳбати ўтказилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар партия ташкилоти матбуот хизмати.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ҳамда курсантлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи, полковник Мирзаюсуп Рустамбаев, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Носиржон Аминов ва бошқалар Конституциявий ислоҳотлар, шунингдек, Бош қонунимизга экология соҳасида таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Конституциянинг 40-моддаси «Ҳар ким соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга» мазмундаги қўшимча билан тўлдирилаётгани мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашнинг яққол ифодасидир.

Фарғона

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшанбек Бегматов иштирокида Данғара туманидаги «Катта Амиробод» маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар, Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги қонун лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Лойиҳада инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши каби кўплаб масалалар қамраб олинаётганлиги таъкидланди.

Хоразм

Экологик партиянинг Боғот туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман кенгашига Экопартиядан сайланган депутатлар, шунинг­дек, «Тоза ҳудуд» ДУК туман филиали, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида «Ҳуррият», «Беруний», «Оқтепа» маҳаллалари фуқаролари ва тумандаги табиатсевар инсонлар билан «Конституция –халқимиз тафаккурининг кўзгуси» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Халқ депутатлари Боғот туман кенгаши депутати У.Ибраҳимов Конституцияда давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари белгиланиши ҳақида атрофлича тушунтириш берди. Конституциявий ислоҳотлар – атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг янги босқичи эканлигига алоҳида урғу берилди.

Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришларни киритиш назарда тутилаётгани, уларнинг аксарияти мазмун-моҳия­тига кўра, «инсон – жамият – давлат», «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганлиги таъкидланди.

Қашқадарё.

Чироқчи туманидаги «Чироқчи» маҳалласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ислом Хушвақтов иштирокида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағиш­ланган учрашувлар ўтказилди.

Депутат маҳалла аҳлига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунтириш берди. Киритилаётган ўзгартиришлар фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилгани таъкидланди.

Факт

«2022 йилнинг 6 ойи давомида республикамиз бўйлаб экология соҳасида 26 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Буларга белгиланган жарима миқдори 40 миллиардни ташкил этади. Аниқланган ҳуқуқбузарлик­ларнинг 12 мингдан зиёди чиқиндилар билан боғлиқ. Чиқиндилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг ўзига 12 миллиард сўмга яқин жарималар белгиланган».

Умаржон АБДУЛЛАЕВ, Давлат Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔7

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар