Боғчага қадам қўяр эканман, болажонларнинг шўх-шодон кулгулари қулоғимга чалинди. Дарров атрофга разм солдим. Узоқдан болажонларим – Муҳаммадёр ва Шарофатхонлар «аяжон, аяжон» дея югуриб келишди. Уларни бағримга босдим…
Иш куним шундай бошланади. Ҳамма болалар билан бирма-бир сўрашгач, машғулотларга киришаман. Бири-биридан ширин, бири-биридан зукко болажонларнинг бири шеър айтса, иккинчиси рақсга тушади. Бири топишмоқ айтиб беринг, дейди. Уларга топишмоқ айтаман, қадим ривоятлардан сўзлаб бераман. Ана шундай пайтларда Дилшода Носиржонова, Нурзиё Абдураҳимов, Ноила Комилжонова, Муҳаммадсобир Тўхтамирзаев сингари болажонлар янада фаол бўлишини кўрганимда камол топаётган келажагимиз кўз олдимда гавдаланади.
Мен меҳнат қилаётган Учқўрғон туманидаги 24-мактабгача таълим ташкилоти туманда энг намунали боғча сифатида тилга тушган. Мудира Саодатхон ая Муродова тарбиячи ва тарбияланувчилар учун доим ғамхўрлик кўрсатади. Мавжуд 12 та гуруҳда 313 нафар жажжи кичкинтой тарбия топмоқда. Боғчадаги саранжом-саришталик, дид билан безатилган хоналар киши диққатини ўзига тортади. Ҳозирда боғчага одамларнинг қараши сезиларли даражада ўзгарди. Энди боғча фақат ота-онаси ишлайдиган болаларни эртадан-кечгача сақлаб турадиган маскан эмас, чинакам тарбия ва таълим мактабига айланиб боряпти. Муассасадаги кундалик машғулотлар, ўтказиладиган тадбирлар ҳам айни шу мақсадга қаратилган. «Соғломжон-полвонжон», «Эртаклар – яхшиликка етаклар», «Отам, онам ва мен» каби тадбирларда болалар ўзларининг илм-фан, санъат ва спортга бўлган иқтидорларини намойиш этишяпти.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига атаб ўтказилган тадбирда нафақат болалар, балки ота-оналар ҳам бир олам қувончга тўлишди. Болалар шоир қаламига мансуб шеърларни ёддан айтиб беришди. Кейин болажонлар «Ҳеч кимга бермаймиз, Ўзбекистон!» қўшиғини ижро этишиб, йиғилганларга яхши кайфият улашишди. Бу каби тадбирлар болаларни ота-онага, катталарга, она Ватанга меҳр-оқибатли бўлиб улғайишида яқиндан ёрдам беради.
Мактабгача таълим ташкилотимизда касбига фидойи тарбиячилар кўп. Р.Исматуллаева, К.Ҳамидова, Д.Мамараззоқова, Ш.Мирзааҳмедова, М.Абдуллаева, М.Мирзааҳмедова, Ҳ.Жўраева сингари тарбиячи ва энагалар меҳнатидан ота-оналар доимо миннатдор бўлишяпти.
Айтмоқчи бўлганим – Янги Ўзбекистон тараққиётнинг янгича йўлидан боряпти. Бу ҳар бир инсоннинг болаликданоқ таълим-тарбияли, зиёли, интеллектуал, замон талабларига мос, жаҳонда ўз ўрнига эга баркамол шахс бўлиб етишишида катта аҳамиятга эга.
Шу маънода асосий фаолият боғчаданоқ тўғри йўлга қўйилиши назарда тутилган.
Бугун давлатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барчамиз ушбу ғамхўрликларни ҳамиша ҳис қилиб турамиз. Бу бизни кичкинтойларни Ватанга муносиб фарзанд қилиб тарбиялашда астойдил ҳаракат ва хизмат қилишга доимо ундаб туради.
Муштарий ОХУНЖОНОВА,
Учқўрғон туманидаги 24-мактабгача
таълим ташкилоти тарбиячиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил