Қумқўрғон тумани ҳудудида табиий ҳолда ўсган «Тожик коврак» ўсимлигининг шираси олиниши натижасида наботот оламига 307 миллион 200 минг сўм зарар етказилган.
Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, Қумқўрғон тумани «Боботоғ Сури Қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамиятининг «Сардор Рўзи» хусусий корхонаси ижарага олган «Толли булоқ» ва «Ғарма булоқ» массиви ҳудудларидаги ер майдонидан табиий ҳолда ўсиб турган «Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»га киритилган «Тожик коврак» ўсимлигининг 2 минг 48 туп илдизи ўртача 3-4 марта кесилиб, шираси олинган. Ноёб ўсимликнинг рухсатномасиз шира (смола)сини олиш учун илдизини кесиб, жиддий шикастлантирган. Бу билан ижарачи Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 36-моддаси талабини бузиш баробарида ўсимлик дунёсига ҳам анчагина зарар етказган.
Ушбу қонуннинг 51-моддасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар жавобгар бўлиши белгиланган. Айбдор етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаши шарт. Зарарни тўлаш уни жавобгарликдан озод этмайди.
Мутахассислар «Боботоғ Сури Қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти ер майдони ижарачиси «Сардор Рўзи» хусусий корхонасининг ўсимлик дунёсига етказган зарарини 307 миллион 200 минг сўм миқдорида белгилаган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар хусусий корхона мутасаддиларининг жавобгарлик масаласини ҳал этиш ва табиатга етказилган зарарни ундириш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил