Давр нафаси      Бош саҳифа

Берилган имтиёзлар озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайишига хизмат қилади

Озиқ-овқат хавфсизлиги ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги, миллий хавфсизлигининг муҳим гаровидир.

Берилган имтиёзлар  озиқ-овқат  маҳсулотларининг кўпайишига  хизмат қилади

Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам соҳани янада ривожлантириш, тизимдаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгиланди.

Таъкидлаш жоиз, Ер юзида иқлим ўзгаришининг натижасида юз бераётган табиий офатлар, ерларни суғориш учун сув танқислиги, қурғоқчилик каби вазиятлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда. Оқибатда, дунё озиқ-овқат бозорларида нарх-наво кўтарилиб бормоқда.

Мамлакатимизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқатга сарфланади. Шу боис, бундай маҳсулотларни кўпайтириб, нарх-навонинг аҳоли рўзғорига таъсирини юмшатиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, йил бошида 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳоли учун ажратилди. Одамларга уруғ, кўчат ва ўғитдан ёрдамлашиш бўйича «Томорқа хизмати» йўлга қўйилди. Томорқаларда маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар берилди.

Бундай имкониятлар натижасида маҳсулот кўпайиб, нархлар тартибга тушмоқда. Сўнгги бир ойда ички бозорда помидор нархи ўртача 3 бараварга, бодринг 10 фоизга, картошка 30 фоизга, сабзи 15 фоизга арзонлади. Бундан ташқари, 6 ойда 821 минг тонна ёки ўтган йилгига нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда 64 та туманда аҳоли ўз томорқасидан 3 марта ҳосил олиб, даромадларини оширмоқда. Бу ўз навбатида фуқароларнинг фаровон турмушига хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари бундай ишларни бошқа туманларда ҳам рағбатлантириш кераклигини таъкидлади.

Хусусан, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилиши белгиланди. Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғис­тонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади. Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади. Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бир сўз билан айтганда, белгилаб берилган вазифалар ижроси аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондиришга, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлашга, экспорт салоҳиятининг ошишига хизмат қилади.

Равшанбек БЕГМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси  аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔7

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар