Куни кеча пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги кўчани кенгайтириш-таъмирлаш ишлари жараёнида йўл бўйидаги кўп йиллик дарахтларнинг илдизлари кесиб ташлангани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига, шу ўринда нафратига сабаб бўлди.
Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 99 туп дарахтга (эман ва чинор) ваҳшийларча зарар етказилган. Бу ишлар бошланганида маҳаллий аҳоли қаттиқ қарши чиққан, ҳатто экскаваторлар йўлига туриб қайтармоқчи бўлишган, аммо бу уринишларнинг ҳеч бири фойда бермаган. Ҳудудга чақирилган экология вакиллари ҳам, бошқа мутасаддилар ҳам воқеа содир бўлаётган чоғда «қорасини» кўрсатмаган. «Катта»лар келганида эса, дарахтларга зарар етказиб бўлинган. Фаоллар аралашувидан кейин воқеа жойига Бош прокурор, Давлат экология қўмитаси раиси, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа мутасаддилар етиб боришган. Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовнинг айтишича, Чилонзор кўчасини кенгайтириш, таъмирлаш ишлари учун экологик хулоса ҳам, рухсат ҳам олинмаган.
Чилонзор туманида шикастланган дарахтларнинг қуриб қолиш эҳтимоли катталиги ва табиатга 348,9 млн. сўмлик зарар етиши мумкинлигини инобатга олиб Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, кўчадаги 9 туп эманга жиддий шикаст етказилган, бунинг учун қурувчи ташкилотга 261 млн. сўм жарима белгиланди. Кўчадаги умумий 99 та дарахтда шикастланиш хавфи аниқланган.
Бу дарахтларга қўшимча парвариш тайинланган, бироқ мутахассис уларнинг умрини 3-4 йилдан зиёдга узайтириб бўлмаслигини билдирмоқда. Шундай бўлса-да, дарахтларни асраб қолиш учун мутахассислар томонидан тезкор чоралар кўрилиб, уларнинг парвариши учун 140 метр куб тупроқ, 45 метр куб гумус ва 33 метр куб қум олиб келинган ва улар йўлнинг ҳар икки тарафидан дарахтлар учун ажратилган 3,5 метрли яшил ҳудудга солинмоқда.
Ботаника боғи бош мутахассиси Атиргул Холмурзаеванинг таъкидлашича, бу дарахтларни сақлаб қолиб бўлмайди: илдиз тизими бузилган. Бу дарахтларнинг омон қолишига тўла кафолат бериб бўлмайди.
Энг ачинарлиси, бунга Чилонзор кўчасидаги шаҳар прокуратураси биносини реконструкция қилиш жараёни ҳам сабаб экани айтилмоқда. Дарахтлар прокуратура биноси чиройли кўриниши учун «қурбон қилинган». Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида селектор йиғилиши ўтказилиб, ушбу масала қаттиқ танқид остига олинган. Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилди. Қолаверса, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилган.
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔5
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔67
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔303
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил