Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бор бўл, эй оқибат!

Бу шу кунларда атрофимизда рўй бергани бир воқеанинг ҳикояти.

Бор бўл,  эй оқибат!

Қишлоқлардан бирида истиқомат қилаётган йигит ишлаш учун хориж­га кетадиган бўлибди. Тўғрироғи, уни хориждаги қариндошлари чақирган экан. Йигит келишилганидек чипта олиб, белгиланган шаҳарга учиб борибди. Қўнгач, шу ерда туриб, қариндошлари келиб олиб кетишини кута бошлабди. Анча кутибди. Ҳатто учиб келганларнинг ҳаммаси тарқалиб бўлибди ҳамки, уни кутиб олишни ваъда берган қариндошлардан ҳеч дарак бўлмабди.

Йигит кута-кута ахийри паймонаси тўлибди. Лекин бегона юртдаги нотаниш одамларга ўзга тилда нима деб ҳасби ҳол қилишни ҳам билолмабди. Энди нима қилиш, қаерга бориш, кимдан ёрдам сўрашни билмай боши қотибди. Юртга қайтай деса, йўлкирага яна бир дунё пул керак, қайтмай деса, борадиган жойи, қиладиган иши, мадад сўрайдиган кишиси йўқ.

Шунда ўша ерда яшаб турган ҳамюртларидан бири уни ўзи билан бирга уйига олиб кетибди. Халқимизда яхшилик ерда қолмас, деган гап бор. Худди шундай, яхшилар ҳам – токи бу дунёда биргина яхши инсон бор экан,  кўчада қолмайди. Кейин йигитга ёрдам бўлсин, деган ниятда у қариндошлари билан учраша олмай шундай вазиятга тушиб қолганини ижтимоий тармоқда билдириб, таниган-билганлар бўлса, шу йигитнинг қариндошлари билан топишишига ёрдамлашайлик, деган маънода билдириш берибди. Йигитнинг суратини ҳам илова қилибди.

Бу маълумот эълон қилингач, тўрт-беш соатда юзларча одам шу воқеага фикр билдирибди. Айримлар «Ҳа, ҳозир шунақа бўп кетган. Ҳеч кимга ишонч қолмади. Ўзингникилар ҳам ваъда берса, бир зумда алдаб, чув тушириб кетади. Қариндошга ҳам, дўстга ҳам, оға-инига ҳам ишонч қолмади», деб ёзибди. Бошқалар бу фикрга қарсак чалиб тасдиқлабди. Қариндошни, дўст-биродарни, таниш-билишни тирик бўлсаям гўрига ғишт қалаш бошланибди.

Бирор киши «Ҳой, тўхтанглар, балки бечора қариндоши ҳам уни тополмай, зор бўлиб излаб юргандир? Ўртада тушунмовчилик бўлгандир?» демабди.

Яна бошқалар «Кап-катта йигит экан, аммамни бузоғидай сўппайиб туришини қара! Бегона юртга борадиган одам борадиган жойидаги қариндошини телефон рақамини олиб чиқмайдими? Келгандан кейин учраша олмагач, шартта телефон қилиб боғланмайдими? Ўзиям жуда шалпайган бола экан-да. Баттар бўлсин!» деб йигитнинг устига мағзава ағдарибди. Қолганлар унга ҳам жўр бўлиб, бечора мусофирни ўтдан олиб сувга солишибди.

«Эҳтимол, қариндошнинг телефони бузилиб қолгандир. Балки йигит шунча тадбир олганига қарамай қариндошининг ҳаётида кутилмаган бирон воқеа содир бўлгандир», деган кимсани топмадик.

Кимдир у деди, кимдир бу деди, хуллас, бир кишининг ҳаётидаги ҳодисага ҳамма бирваракайига қозилик қилишга киришиб кетди.

Кўпдан қуён қочиб қутилмас, деган гап бор. Элчилик кўпчилик билан бўлади. Агар кўпчилик бир ёқадан бош чиқариб, бир бурдадан берса – тўйдиради, бир муштдан ўрса – ўлдиради. Лекин қийин аҳволда қолган бир элдошни таъна-дашномлар билан ўлдириш хайрлироқми ё қўлдан келганча кўмаклашиб, қорнини тўйдириб, бирон яхшиликка йўллаб қўйишми? Олдин шуни аниқ қилиб олиш керак. Шунча халойиқдан лоақал биронтаси «Ҳа, бўлар иш бўлибди. Энди йигитга бирон амалий ёрдам қилайлик», дейишни хаёлга келтирмади.

Баъзан умид риштаси ўргимчак инининг толасидан ҳам ингичка бўлади. Гўё бир «пуф» деса, узилиб кетадигандай. Аммо кези келганда вазндор бир жонзотни кўтара оладиган даражада метинлашади. Ҳеч узилмайди ва мақсадга етказади. Фақат ришта узилишидан олдин унинг мустаҳкамлигига бўлган қалбимиздаги ишончни узиб қўймасак бас. Зеро, тоза қалбдаги тўғри ва самимий ишонч инсонни ҳатто тасаввур қила олмайдиган даражадаги катта муваффақиятларга ундайди.

Ниҳоят, йигитнинг ҳолини муҳокама қилаётганлар жамоасида ўзгариш бўлиб қолди. Бир мард сўз олиб: «Бу гаплардан бизга ҳам, йигитга ҳам ҳеч фойда йўқ. Яхшиси бошқа иш қилайлик. Модомики, йигит бу ерга ишлаш учун келган экан, унга иш топиб берайлик», деб қолди. Яна бири эса: «Жуда тўғри. Бизда иш бор. Маоши яхши. Бошпанаям берилади», деди. Бошқаси уни маъқуллади: «Баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Йигит ўзини ўнглаб олгунча турар жой ва бошқа эҳтиёжларига биз ёрдам берамиз». Орада «Иш керак бўлса, биз билан боғланинг», деганлар ҳам бўлди.

Узоқ давом этган баҳс-мунозарали жараённи кузатиб туриб, шу ерга етганда бирдан дилим ёришиб кетди. «Эй, одамзот! Ана энди ўзингга ва ўзлигингга муносиб иш бўлди. Бор бўл, эй оқибат! Кўп яша, яхшилик!», деб қўйдим.

 

Зиёуддин КАМОЛ




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар