«Аёл, жамият ва сиёсат». Ўзбекистон Экологик партияси марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида бўлиб ўтган давра суҳбати ана шу мавзуга бағишланди.
Бугунги кунда партия аъзоларининг 217 минг 321 нафари ёки 47 фоизини аёллар, 39,3 фоизини ёшлар ташкил қилиши ҳам хотин-қизларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётганидан дарак беради.
Жорий йилда республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Экологик партиясининг «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» етакчилари томонидан 300 дан ортиқ учрашув, давра суҳбатлари ва турли тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, уларда 8 мингга яқин аёллар ва ёшлар қамраб олинди. Ушбу тарғибот тадбирларида аёллар ва ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларда атроф муҳитга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.
Давра суҳбатида Самарқанд ветеренария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети катта ўқитувчиси Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, жамиятда аёлларнинг ўрни тобора ортиб бораётгани, лидер аёллар сафи кенгайиб, сиёсат, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда уларнинг фаоллиги яққол кўзга ташланаётганини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунида Ўзбекистон Экологик партиясининг «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан меморандум имзолашга келишилди.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил