Жараён      Бош саҳифа

Нонушта маданияти биз бунга эгамизми?

Туристик фирмалари бор кўплаб дўстларимиздан ҳамда чет элга кўп чиқиб турадиган танишлардан кўпинча «бизникиларнинг баъзилари ­буфетда таомланиш маданиятини билмай қолганларни уялтиради», деган гапни эшитиб турамиз.

Нонушта  маданияти  биз бунга эгамизми?

Яқинда бир гуруҳ сафардагилар ичида қариндошларимиз ҳам бўлгани сабабли улар учун очилган гуруҳга ташкилотчи фирма раҳбарияти рухсати билан кириб, кундалик юриш-туришларини кузатиб турдим. Гуруҳ раҳбари тарафидан энг кўп эътироз гуруҳдагиларнинг буфет шаклидаги нонуштадан нотўғри фойдаланишлари сабабли бўлди.

Меҳмонхона ходимлари ҳар сафар «гуруҳингиздагиларга айтинг, буфетдаги нарсаларни тўйгунича ейишганидан ке­йин яна ўзлари билан олиб чиқиб кетишмасин» деяверган, гуруҳ раҳбари гуруҳдагиларга бу гапни етказаверган, улар эса бу ишни бамайлихотир такрорлайверган.

Шунга ўхшаш воқеалар баъзи юртдошларимиз учун буфет нонуштаси мадания­ти ҳақида ёзишимга туртки бўлди.

Кўпинча меҳмонхоналарда нонушта буфет шаклида ташкиллаштирилади. Баъзи дам олиш жойларидаги меҳмонхоналар 3 маҳал ёки кун давомида узлуксиз очиқ буфетни таъминлаб туришлари ҳам мумкин. Буфетдаги таомлар, мевалар ва ичимликлар фақатгина белгиланган жойда ва белгиланган вақт оралиғида истеъмол қилиш учун қўйилади.

Буфетдан бир марта керакли неъматларни олгандан кейин буфет вақти тугагунгача яна исталганча қайта-қайта бориб таом олавериш мумкин. Бир мартада товоққа ёғли нарсанинг устига мева, меванинг устига салат қўйиб, товоқни тоғдек уюб олиш эстетик жиҳатдан ҳам, маданият тарафидан ҳам тўғри эмас.

Биринчи борганда таъбингизга кўра салат, зайтун, кесилган гўшт каби нарсалардан оз-оздан олинг. Олдин уларни тановул қилинг. Тўймасангиз, яна буфетга боринг ва кўзингизга ёққан, таъбингиз тортган бошқа неъматлардан олинг. Аммо, оз-оздан олинг.

Ҳеч ким сизни «нега буфетга кўп марта келяпсан» деб маломат қилмайди. Аммо бир мартада товоқни тоғдек уюб олсангиз, бошқаларга бу хунук туюлади.

Баъзилар аввал столни тўлдириб олиб, кейин таомланишни бошлайди. Бир оздан кейин илк очлик ҳисси кетади, одамнинг қорни тўяди ва қолган нарсалар столда қолиб кетади. Натижада исрофгарчилик юзага келади. Чунки сиз бир қисмига майо­незли салат, бир қисмига кесилган олма, бир қисмига ширали пишириқ қилиб қолдирган товоғингиздаги маҳсулотни қайтиб ишлатиб бўлмайди. Чиқиндига ташланади.

Буфетдан еб-ичиб бўлгандан кейин, Аллоҳга берган ноз неъматлари учун ҳамд айтиб, дуо қилиб, туриб кетаверинг. Ўзингиз билан «хонада турсин, кейинроқ ейман ёки кўчада еб юраман», деган мақсадда бирор нарса кўтариб чиқманг.

Бировнинг уйига меҳмонга борсангиз-у, туриб кетаётганингизда индамасдан столда қолган нарсаларни чўнтагингизга солиб кетсангиз қандай хунук туюлади?

«Меҳмонхона бировнинг уйи эмас, пулини тўлаб қўйганман!», деган фикр­дагилар шуни эсда тутингки, сиз тўлаган пулда келишилган хона нархи ва хона нархига киритилган нонуштадаги ҳақингиз ўша нонушта вақти ва нонушта жойи чегарасида битади. Чунки, «буфет» деган тушунчанинг стандарти шундай ва меҳмонхона сизга «буфет нонушта бераман», деганда, шу стандартга кўра ваъда берган бўлади.

Чет элга чиққанда сиз бизнинг миллатимиз вакили эканлигингизни, бизни миллатни танимайдиганлар миллатнинг бошқа вакилларига сиз орқали баҳо беришини унутманг. Сизни деб «ўзбекларнинг кўзи оч бўлади, ўзбеклар аэропортда нав­батда туришни билмайди», деган гапларнинг бошқаларга нисбатан ҳам ишлатиладиган бўлиши қолганлар учун адолатли ҳолат эмас. Чунки бизда маданият билан таомланадиганлар ҳамда маданият билан ўзини тутадиганлар ҳам жуда кўп.

Бундай ҳолатлар бошқа миллатларда ҳам учрайди. Ўзбекис­тонга келган бошқа туристларда баъзан биз ҳам хонасига майиз, ёнғоқларни бир неча кун давомида йиғиб оладиганларни кўрамиз. Уларни ҳам огоҳлантирамиз. Лекин, афсуски, улар орасида шунақалар фоиз нисбатда анча кам, бизникиларни орасида эса нисбатан озгина кўпроқ.

Буфетда қоида оддий: оз-оз олинг. Истаганча яна оз-оздан олаверинг. Исроф қилманг. Ўзингиз билан ҳеч нарса олиб чиқиб кетманг.

 

Дилшод ОДИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔42

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔98

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 42    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 98    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар