«Депутатни халқ таниши эмас, аксинча у халқни таниши лозим» деган сўзларни ҳаёт шиори, меҳнат фаолиятининг асоси деб билган депутатлар бугун аҳолининг қийин кунида елкадош бўлиб, мушкулини осон қилмоқда.
Депутатларга мурожаат этувчиларнинг дарди кўп бугун. Ўзига муносиб иш топиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кредит ва уй-жой масалаларида кўмак сўраб депутатнинг ҳузурига келаётганлар бисёр. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар ҳолидан хабар олишдек савобли ишлар ҳам уларнинг доимий фаолиятидан ўрин олган.
Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Хоразм вилояти Янгиариқ туман Кенгаши депутати Жаҳон Худойберганова ҳам ўзи сайланган «25-Остона» сайлов округида ночор, кам даромадли, бемори бор оилаларни ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Уларга ёрдам бериш мақсадида турли гуманитар акциялар ўтказиб, ҳомийлар топиб, мунтазам кўмак бериб келмоқда. Бунинг натижасида тумандаги 3 нафар сурункали касалликлардан азият чекувчи фуқарога даволаниш учун зарур бўлган барча турдаги дори-дармонлар олиб берилди. Яна 6 нафар кам даромадли оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари захираси ғамлаб берилди.
Бугун ана шундай савобли ишларга бош бўлаётган Жаҳон Худойбергановани маҳалладошлари ҳурмат қилишади. Унинг самимийлиги, ҳеч кимдан кўмагини аямаслиги ҳақида қувониб гапиришади.
Энг муҳими, ўз билими, тажрибасини ошириш мақсадида тинмай ўқиб-ўрганиши, изланишини алоҳида ғурур билан тилга олишади. Айнан шу фазилатлари депутат опанинг ҳаётда ўз ўрнини топишига сабаб бўлган.
– Ҳаммамизнинг ўз вазифамиз бор. Ҳар биримиздан шунга яраша масъулият ва иқтидор талаб этилади. Депутатлик фаолиятимда халқни танишга, аҳолига кўмак беришга ҳаракат қилиш, кўпнинг дуосини олишга интиламан. Айниқса, шахсий муаммолари билан мурожаат қилувчиларга алоҳида эътибор қаратаман, ноумид қилмасликка ҳаракат қиламан. Ёрдам бериш қўлимдан келмаса, ҳеч бўлмаса шунга уриниб кўриш ҳам улар қалбида умид уйғотади, – дейди Жаҳон опа.
Эҳтиёжманд оилалардан ёрдамини аямай, яхши-ёмон кунида халқ ёнида турадиган бу депутатнинг болаларга меҳри ўзгача. Катта-ю кичик, барчани рози қилиш учун бор меҳри ва ҳаракатини аямаслик унинг шиорига айланган.
ЎЭП Хоразм вилоят партия ташкилоти
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил