Табиат      Бош саҳифа

Дарахт кундасидан ғаройиб ландшафт

Табиатни асраш, унинг ҳуснига ҳусн қўшиш, атрофни яшилликка буркаш йўлида ҳар қачонгидан-да самарали ишлар қилинмоқда. Буни ўтган ойлар давомида экилган ниҳоллар, суғорилаётган дарахтлар, обод қилинаётган кўчалар ҳамда унга ўзгача гўзаллик бахш этаётган ранг-баранг гуллар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Дарахт  кундасидан  ғаройиб  ландшафт

Ҳа, халқимиз азалдан ана шундай табиатга ошнодир. Юртимиз бўйлаб қай манзилга борманг анвойи гуллар дилингизни яйратади, қай хонадонга кирманг райҳон иси димоғингизга уради. Атиргулларнинг ифори ҳақида айтмаса ҳам бўлади.

Қувонарлиси, ана шундай атроф оламни турли гуллар билан янада бойитишга бўлган ҳаракатлар кун сайин ортмоқда. Айниқса бу жараён ўзгача лойиҳалар, янгича ёндашувлар асосида ташкил қилиниб, табиат билан инсоннинг нақадар уйғунлиги акс этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий шаҳар партия ташкилоти раиси ҳамда Навоий вилоят Эконигоҳ ёшлар тарғибот маркази раҳбари ҳамкорлигида ташкил қилинган креатив экологик тарғибот ана шу уйғунликнинг ёрқин намунасидир. Қандай дейсизми?

Бу экологик лойиҳа ўзига хос бўлиб, унда кесилган дарахтлар остида қолган кундалар асосий объектга айланган.

Гап шундаки, бирор сабаб билан кесилган дарахтлардан қолган кундалар кўп ҳолларда ерда қолиб кетади. Дарахт илдизи катта бўлгани ва уни ковлаб олиш машаққати сабабли кўпинча кундалар шунчаки ернинг ҳуснини бузувчи бир доғдек кўринади. Унга кераксиз матоҳдек қарашади. Ушбу лойи­ҳада эса ана шу кундалардан табиий гултувак сифатида фойдаланилди. Кўча гуллари табиий гултуваклар ичига экилиб, кундали гултувакка айлантирилди.

Албатта, бундай ноодатий лойи­ҳа кўчалардаги аҳолини ўзига жалб этмасдан қолмади. Аҳоли жараённи катта қизиқиш билан томоша қилар экан, бундай ғаро­йиб декорациядан ҳовли ва кўчаларда фойдаланиш мумкинлигига гувоҳ бўлишди. Экологик лойиҳа натижасида бир зумда қуриб турган ёғоч кундалари гултувакка айланди. Кўзни қувонтирадиган ландшафт яратилди. Гуллар эса табиий ўғит бўладиган тувакларда яйраб-яшнаб ўсишига шубҳа йўқ. Боиси бу табиий тувак ўзидан ҳавони ўтказади ва гуллар илдизи керакли озуқага эга бўлади, намлик эса яхши сақланади. Энг муҳими энди кундалар кераксиз ва хунук кўриниш ўрнига янгича декорацияга айланади.

 

ЎЭП Навоий вилоят партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔75

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар