Жараён      Бош саҳифа

Эконазорат тизими орқали мукофотга эга бўлишингиз мумкин

Экология соҳасидаги ҳуқуқ­бузарликларга ҳаммамиз деярли ҳар куни гувоҳ бўляпмиз. Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, айниқса автоулов ойналаридан ташқарига чиқинди улоқтириш каби ҳолатлар кундан-кунга ошиб бормоқдаки, бу эса аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиш кераклигини тақозо этади.

Эконазорат  тизими орқали  мукофотга эга бўлишингиз мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олиш мақсадида «Eko nazorat» электрон тизими ишга туширилгани бу борада айни муддао бўлди. Энди ушбу электрон тизим орқали экологик ҳуқуқбузарликларни тасдиқловчи фото ва видео далилларни юборган шахслар, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 15 фоизига эга бўлади.

Сиз ҳам атроф муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасангиз смартфонингизга «Eko nazorat» иловасини юклаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг шахсий аккаунтга киришингиз ва рағбатлантириш усулини танлашингиз мумкин. Мазкур тизимда сиз юборган ҳуқуқ­бузарлик ҳолати қайси босқичда ўрганилаётганини онлайн кўриш имконияти мавжуд. Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илова телеграм канали учун «Eko nazorat» бот форматида ҳам яратилган. Унга тўлиқ исмингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиб экологик ҳуқуқбузарлик­ларни юборишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фото ва видео материалларни юборган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

Электрон тизим ҳақида тўлиқ маълумотни 71 207 11 07 ишонч телефони ва 11 57 қисқа рақамлари ёки www.eko.gov.uz сайтидан олишингиз мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔42

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔98

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 42    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 98    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар