Табиат      Бош саҳифа

Нега Зарафшон дарёсида балиқлар яна оммавий нобуд бўлди?

Ўтган йили Навоий вилоятидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига кимёвий моддаларнинг оқизилиши оқибатида балиқлар оммавий нобуд бўлган ва бу жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлганди.

Нега Зарафшон  дарёсида балиқлар яна  оммавий  нобуд бўлди?

Афсуски «айбдорлар» ёки ишлаб чиқарувчилар бундан сабоқ чиқармаган кўринади. Акс ҳолда ҳаттоки ноёб балиқларнинг ҳам нобуд бўлгани аниқланган қуйидаги аянчли ҳолат юз бермасди.

Яқинда Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоқларида балиқларнинг кўплаб нобуд бўлганлиги бўйича мурожаат келиб тушган. Мазкур бошқарма берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан тезкор равишда ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойига бориб ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.

Ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида «Навоийазот» АЖ ва «Навоий ИЭС» АЖ корхоналарининг Зарафшон дарёсига ташланадиган оқава сувларидан намуналар олиниб, текширишга юборилган. Шунингдек, балиқларнинг оммавий нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш учун вилоят Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташхиси лабораторияси томонидан нобуд бўлган балиқлардан ҳам намуналар олинган.

Нобуд бўлган балиқларни дарёдан йиғиб олиш учун қўшимча равишда резина қайиқлар ва 25 нафар экоинспектор жалб қилиниб, жами 829 дона (486 дона товонбалиқ, 113 дона сазан, 121 дона сом балиқ, 12 дона туркистон мўйловдори, 97 дона Самарқанд храмуляси) балиқларни дарёдан йиғиб олиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Зарафшон дарёсида меъёридан ортиқ ифлосланган сув оқизилганлик ва нобуд бўлаётган балиқлар ҳолати бўйича Давлат экология қўмитасининг куни кеча берган хабарига кўра «Navoiyazot» АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ташланадиган ифлосланган сувлар таркибида азот кислоталарининг миқдори тавсия қилинганидан ортиб кетганлиги натижасида Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан ўтувчи қисмида дарёда яшовчи тирик жонзотлар нобуд бўлган.

Ҳолатни ўрганиш, сув ҳамда ўлган жонзотлардан намуналар олиш мақсадида вилоят ИИБ ва тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниб, ишчи гуруҳ тузилган.

Мутахассислар иштирокида нобуд бўлган жонзотлардан ҳамда Зарафшон дарёсига қуйиладиган оқова сувлардан намуналар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу воқеа юзасидан адолатли қарор қабул қилиниб, айбдорлар жазосини олишига умид қилиб қоламиз. Акс ҳолда бу каби менсимай муносабатда бўлишларига табиатнинг жавоби аянчли ва оғир бўлиши аниқ.

Ушбу ҳолат инсониятнинг табиатга етказган энг катта жаҳолати десак муболаға бўлмайди. Чунки нобуд бўлган балиқлар орасида «Қизил китоб»га киритилган ноёб турлар ҳам бор. Биз инсонлар мана шундай мудҳиш хатоларга йўл қўяверсак келажак авлодга ўзимиздан кейин нима қолдирамиз? Ўзбекистон Экологик партиясининг асосий мақсади эса келажак авлодга табиат неъматларини бутунлигича соф ҳолда етказишдан иборат. Бу йўлда барчангизни экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

 

ЎЭП Навоий вилоят партия ташкилоти

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

🕔10:27, 10.09.2026 ✔19

Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

Батафсил
«Green University»да  инновацион лаборатория

«Green University»да инновацион лаборатория

🕔10:19, 10.09.2026 ✔24

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

🕔10:17, 10.09.2026 ✔21

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

    Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

    Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

    ✔ 19    🕔 10:27, 10.09.2026
  • «Green University»да  инновацион лаборатория

    «Green University»да инновацион лаборатория

    Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

    ✔ 24    🕔 10:19, 10.09.2026
  • Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

    Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

    Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

    ✔ 21    🕔 10:17, 10.09.2026
  • Ер ости  «интернети»  ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Ер ости «интернети» ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Табиатда биз кўраётган ҳар бир дарахт, ўсимлик ёки ҳайвон ортида кўзга кўринмайдиган улкан биологик тизим мавжуд. Тупроқнинг бир сиқимида ҳам миллионлаб микроорганизмлар яшайди. Уларнинг орасида қўзиқоринлар алоҳида ўрин тутади. Қўзиқоринлар табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари, табиий қайта ишлаш «заводи» ва келажакнинг экологик технологияси ҳисоб­ланади.

    ✔ 26    🕔 10:16, 10.09.2026
  • Сунъий  дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Сунъий дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Ландшафтлар уйғунлиги ортидаги илмий ҳақиқатлар

    ✔ 16    🕔 10:13, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар