Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
UNCCD ва унинг Глобал механизми кўмагида минтақавий инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантиришга доир келишувга эришилди. Мазкур лойиҳаларни молиялаштиришга халқаро молия институтлари ва иқлим фондларини, жумладан, Глобал экологик жамғарма (GEF), Яшил иқлим жамғармаси (GCF), Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро ҳамкорларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири – Қум ва чанг бўронлари бўйича минтақавий эрта огоҳлантириш марказини ташкил этиш учун молиявий, техник ва эксперт кўмагини жалб этишдан иборат. Мазкур тизим минтақада қум ва чанг бўронларини мониторинг қилиш ва прогнозлаш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли ҳамда тегишли хизматларни ўз вақтида огоҳлантириш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу табиий ҳодисаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик оқибатларини камайтиришга хизмат қилади.
Учрашув давомида, шунингдек, чанг-туз чиқиндилари ва ерларнинг деградацияси билан боғлиқ муаммоларни комплекс ҳал этишга қаратилган Марказий Осиё инвестиция дастурини шакллантириш таклифи илгари сурилди. Мазкур дастур уч устувор йўналиш бўйича лойиҳаларни бирлаштириши мумкин:
• минтақада чанг-туз чиқиндиларини камайтириш;
• Қизилқум ҳудудидаги саксовул экотизимларини тиклаш;
• қум ва чанг бўронлари бўйича минтақавий эрта огоҳлантириш тизимини ривожлантириш.
Дастурни амалга оширишда халқаро молиялаштириш, техник экспертиза ва экотизимларни мониторинг қилиш ҳамда тиклашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Экология қўмитаси Матбуот хизмати
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔11
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔15
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔14
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил