Табиат      Бош саҳифа

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

2026 йил 5 июнь куни Nature Ecology & Evolution журналида эълон қилинган халқаро тадқиқотда олимлар биохилма-хилликнинг камайиши давлатларнинг кредит рейтингига, қарз олиш имкониятларига ва фоиз ставкаларига қандай таъсир қилишини ўргандилар. Тадқиқот дунё аҳолисининг қарийб 5,5 миллиард кишиси яшайдиган 23 та мамлакатни қамраб олган.

Бу жараённи оддий мисолда тушунтириш мумкин: банк жисмоний шахсга кредит ажратишдан олдин унинг даромади ва тўлов қобилиятини баҳолайди. Давлатларга нисбатан ҳам шундай тизим амал қилади. Халқаро кредит рейтинглари мамлакатнинг ўз мажбуриятларини бажариш имкониятини аниқлайди. Рейтинг қанчалик юқори бўлса, давлат халқаро бозордан шунчалик қулай шартларда қарз олади. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, амалдаги кредит рейтингларида келажакдаги биохилма-хиллик ва экотизим хизматларининг йўқолиши билан боғлиқ хавфлар етарлича ҳисобга олинмаяпти. Оқибатда 83 триллион доллардан ортиқ ҳажмдаги суверен қарз билан боғлиқ молиявий активларда табиатга оид хатарлар тўлиқ акс этмаётган бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар учта асосий табиий хизматга эътибор қаратдилар: ваҳший чанглатувчилар, денгиз балиқчилик ресурслари ва тропик ўрмонлар. Масалан, асаларилар ва бошқа чанглатувчи ҳашаротларнинг камайиши қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигига бевосита салбий таъсир кўрсатади. Балиқ захираларининг қисқариши озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва экспорт даромадларини камайтиради. Тропик ўрмонларнинг йўқолиши эса ёғоч ресурслари ва у билан боғлиқ иқтисодий тармоқларга зарар етказади. Биринчи қарашда бу фақат экологик муаммодек туюлиши мумкин. Аслида эса ҳосилдорлик ва ишлаб чиқариш камайганда мамлакат даромадлари ҳам қисқаради. Иқтисодиёт заифлашса, давлатнинг қарзларини тўлаш қобилияти шубҳа остида қолади ва кредит рейтинги пасаяди.

Олимлар экотизимларнинг қисман инқирозга учрашига оид кескин сценарийни ҳам ҳисоблаб чиқдилар. Ушбу прогнозга кўра, табиий чанглатиш ва денгиз балиқчилиги хизматлари 90 фоизгача қисқариши, тропик ўрмонларнинг катта қисми эса бошқа ер турларига айланиши мумкин. Бундай ҳолатда глобал иқтисодиётдаги йиллик йўқотиш 2 триллион долларга етади. Натижада ўрганилган 23 та давлатнинг қарзга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча фоиз харажатлари бир йилнинг ўзида 162 миллиард долларгача ошиши мумкин. Энг катта молиявий таъсир Хитой ва Ҳиндистонда кутилади. Экотизимлар инқирози оқибатида Хитойнинг йиллик қарз фоиз харажатлари қарийб 70 миллиард долларга, Ҳиндистонники эса 49 миллиард долларга кўпайиши эҳтимоли бор. Бундай қўшимча харажатлар пировардида оддий аҳоли турмушида акс этади. Чунки ҳукумат қарз фоизларини тўлашга кўпроқ маблағ сарфласа, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт ва инфратузилмага ажратиладиган харажатлар қисқариши ёки солиқларни ошириш зарурати туғилади.

Тадқиқотдаги энг жиддий оқибатлар айрим ривожланаётган мамлакатларда кузатилиши мумкин. Ангола, Бангладеш, Конго Демократик Республикаси ва Мадагаскарда 2030 йилгача ЯИМдаги йўқотиш 15 фоиздан ошиши башорат қилинган. Шунингдек, Малайзия, Хитой, Ҳиндистон ва Бангладешнинг суверен кредит рейтинглари камида тўрт поғонага пасайиши мумкин. Тадқиқот муаллифлари ушбу рақамлар муайян экологик сценарийлар асосида ҳисоблаб чиқилганини ва қатъий башорат эмаслигини алоҳида қайд этадилар. Яъни, бу табиат ҳолатининг кескин ёмонлашуви қандай иқтисодий ва молиявий хавфларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатувчи огоҳлантиришдир.

Хулоса аниқ: табиатни йўқотишнинг иқтисодий баҳоси жуда юқори. Ўрмонлар, сув ҳавзалари, балиқ захиралари ва чанглатувчи ҳашаротлар иқтисодиётдан айри ҳолда мавжуд эмас. Улар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат, бандлик ва давлат даромадларининг табиий пойдеворидир. Шу боис олимлар ҳукуматлар, марказий банклар ва халқаро рейтинг агентликларини биохилма-хиллик билан боғлиқ хатарларни молиявий баҳолаш тизимларига киритишга чақирмоқдалар.




Ўхшаш мақолалар

Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

🕔10:27, 10.09.2026 ✔10

Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

Батафсил
«Green University»да  инновацион лаборатория

«Green University»да инновацион лаборатория

🕔10:19, 10.09.2026 ✔15

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

🕔10:17, 10.09.2026 ✔14

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

    Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

    Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

    ✔ 10    🕔 10:27, 10.09.2026
  • «Green University»да  инновацион лаборатория

    «Green University»да инновацион лаборатория

    Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

    ✔ 15    🕔 10:19, 10.09.2026
  • Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

    Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

    Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

    ✔ 14    🕔 10:17, 10.09.2026
  • Ер ости  «интернети»  ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Ер ости «интернети» ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Табиатда биз кўраётган ҳар бир дарахт, ўсимлик ёки ҳайвон ортида кўзга кўринмайдиган улкан биологик тизим мавжуд. Тупроқнинг бир сиқимида ҳам миллионлаб микроорганизмлар яшайди. Уларнинг орасида қўзиқоринлар алоҳида ўрин тутади. Қўзиқоринлар табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари, табиий қайта ишлаш «заводи» ва келажакнинг экологик технологияси ҳисоб­ланади.

    ✔ 17    🕔 10:16, 10.09.2026
  • Сунъий  дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Сунъий дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Ландшафтлар уйғунлиги ортидаги илмий ҳақиқатлар

    ✔ 14    🕔 10:13, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар