Давр нафаси      Бош саҳифа

Тоза ичимлик сув одамларнинг табиий ҳуқуқи, давлат ижтимоий сиёсатининг биринчи мажбурияти

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан тингладик. Юртбошимизнинг маърузалари ҳар галгидек, чин юракдан чиқди.

Тоза  ичимлик сув  одамларнинг табиий ҳуқуқи, давлат ижтимоий сиёсатининг биринчи мажбурияти

Айниқса, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи доимо диққатимиз марказида бўлиши, соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилиши, муаммоли ҳудудларга тоза ичимлик сув етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурлар амалга оширилиши ҳақидаги фикрлар миллионлаб юртдош­ларимизнинг айни дилидаги гап бўлди.

Албатта, сўнгги 6 йилда мамлакатда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва уларга канализация хизматларини кўрсатиш борасида салмоқли ишлар қилинди. Соҳага ажратилган 12 триллион сўм эвазига 25 минг 300 километрдан ортиқ ичимлик сув тармоқлари, 1 минг 800 дан зиёд сув иншоотлари барпо этилган ҳолда қайта тикланди. Бу ўз навбатида, 6 миллион 500 минг аҳолини илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш, 4 миллиондан зиёд инсоннинг сув таъминотини яхшилаш имконини берди.

«Қўнғирот-Мўйноқ», «Оқсув-Деҳқонобод», Зарафшон дарёси ҳисобига Жиззах вилояти аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш каби мисли кўрилмаган йирик лойиҳалар натижасида мамлакатимиз аҳолисининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 70 фоизга етказилди. 2026 йилга қадар ушбу кўрсаткични 87 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Ушбу натижаларга эришишда давлат раҳбари ташаббуси билан соҳада амалга оширилган изчил ислоҳотлар, хусусан соҳанинг мукаммал ташкилий-хуқуқий асослари яратилгани, глобал пандемия шароитига қарамай, молиявий манбалар билан таъминлангани муҳим аҳамият касб этди.

Ҳозирги кунга қадар ушбу соҳа Ўзбекистон Респуб­ликасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни айрим деклоратив нормалари ҳамда 20 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган. Аммо амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар тарқоқ ва қатор нормалар ҳавола хусусиятга эга эканлиги, соҳани тизимли тартибга солишнинг ҳуқуқий механизми белгиланмагани туфайли мамлакатимизда соҳа фаолияти ривожланган давлатлар даражасидан паст кўрсаткичларда қолмоқда.

Президентимиз томонидан жорий йил 22 июль куни имзоланган «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги қонун аҳолини тоза ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда оқова сув хизматларини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Зеро, бугунги кунда соҳада бозор механизмларини, жумладан, хусусий ва давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этиш борасида ҳуқуқий асослар яратилган бўлса-да, ушбу йўналишдаги лойиҳалар ривожи деярли сезилмади. Шу боис, бу ишларга бозор механизмларини, хусусан, хусусий ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари эътиборга олинди.

Бугунги глобал ривожланиш даврида ичимлик сув манбалари бўлган ер усти ва ости сув захираларини муҳофаза қилиш асосий экологик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Юқоридаги ҳужжатда ҳам ичимлик сув ресурслари муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилиб, сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгилангани айни муддаодир.

Сув – ҳаёт манбаи. Азалдан халқимиз сувни табиатнинг бебаҳо неъмати деб билган ва уни тежаб, оқилона фойдаланишга эътибор берган. Мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани инсонни эъзозлаш ҳамма вақт давлатнинг энг асосий вазифаси бўлиб қолишидан далолат беради.

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔69

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔104

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔193

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар