Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида «Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари: партия устав фаолиятини молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва рўйхатдан ўтказувчи органлар билан ўзаро муносабати» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Унда партия Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти партия ташкилоти масъул ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Aбдушукур Ҳамзаев, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлари номзоди Сайёра Ходжаева ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида жамиятда сиёсий партияларнинг роли ошиб бораётгани, сиёсий жараёнларнинг очиқ ва ошкора муҳитда ўтиши, сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида атрофлича сўз юритди. Жумладан, бугунги кунда партиянинг туман (шаҳар) ташкилотларида фаолият юритаётган ҳар бир ходим, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлар ташаббускорлиги, сиёсий онги ва ҳуқуқий билимлари юқори бўлиши кераклиги, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказишда бу жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Сиёсий партиялар фаолиятига тааллуқли қонун ҳужжатлари билан ишлаш, уларнинг муҳим аҳамият касб этадиган томонлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Депутатлар ва партия ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
ЎЭП Марказий кенгаши
матбуот хизмати
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил