Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилҚадоқлаш материаллари, бир марта ишлатиладиган пичоқлар ва бошқа пластик чиқиндилар: полистирол пластмассанинг энг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади, лекин уни қайта ишлаш осон эмас ва уларнинг катта қисми полигонларда ёки океанларда қолиб, денгиз ҳаётига таҳдид солади.
Бугун дунё экологларини ҳам айнан 400 йил давомида чиримайдиган жони қаттиқ ана шу чиқиндини қайта ишлаш ўйлантирмоқда.
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари Zophobas morio деб аталувчи қорамтир қўнғизнинг личинкалари ушбу моддага жуда ўч эканлигини ва уларнинг ичак ферментлари пластик чиқиндиларни тезроқ қайта ишлашда катта ёрдам бериши мумкинлигини аниқладилар.
Тадқиқотга раҳбарлик қилган Крис Ринкенинг айтишича, аввалги ҳисоботларда майда мум қуртлари ва овқат қуртлари пластик истеъмол қилишда яхши тажрибага эга эканлиги аниқланган. Олимлар каттароқ қуртлар пластикни янада кўпроқ ейиши мумкин, деб тахмин қилишди. Ушбу чувалчанглар беш сантиметргача ўсади ва Таиланд, Мексика каби мамлакатларда судралувчилар ва қушлар учун озиқ-овқат манбаи сифатида етиштирилади.
Ринке ва унинг жамоаси бу қуртларни уч ҳафта давомида турли хил озуқалар билан озиқлантирди: баъзиларига пенополитан берилди, баъзиларига кепак берилди, бошқалари эса умуман овқатлантирилмади.
«Қуртлар фақат полистиролли диетада омон қолишди ва ҳаттоки очликдан ўтаётган назорат гуруҳига нисбатан озгина вазнга эга бўлишди, бу эса қуртлар полистиролни истеъмол қилиш орқали энергия олишини кўрсатади», деди у.
Полистиролда ўсадиган қуртлар катта қўнғизларга айлангач ўтказилган тестлар уларнинг ичакларида микроблар хилма-хиллиги ва потенциал патогенлар йўқолганини аниқлади. Ушбу натижалар шуни кўрсатдики, ҳашаротлар полистиролда омон қолиши мумкин бўлса-да, бу уларга зарарли таъсир қилади.
Кейин гуруҳ ичак микрофлорасини таҳлил қилиш ва пластмасса парчаланишида қайси ген билан кодланган ферментлар иштирок этишини аниқлаш учун метагеномика деб номланган усулдан фойдаланди. Бунда полистирол билан бирга истеъмол қилиш учун озиқ-овқат чиқиндилари ёки қишлоқ хўжалиги биомаҳсулотларидан фойдаланилди.
«Бу чувалчанглар саломатлигини яхшилаш ва Ғарб мамлакатларида кўплаб озиқ-овқат чиқиндилари билан курашишнинг бир усули бўлиши мумкин», деди Ринке.
Ринке келажакда ушбу чувалчанглар ёрдамида пластмасса ва озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишловчи завод очмоқчилигини ҳам айтиб ўтган.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил