Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилОбодлик ва саранжом-саришталик асрлар давомида аждодларимиз амал қилиб келган юксак фазилатдир. Тозалик бор жойда қут-барака, файз бўлади. Юртдошларимизнинг эрта тонгдан ҳовли ва хонадон атрофларини супириб, сарамжон-саришта қилишининг боиси ҳам шунда.
Негаки, тозалик – руҳ поклигидан дарак. Саранжом-саришта ва тартибли бўлиш инсон қалби ва руҳи поклигини кўрсатади. Ёши улуғларимиз ҳам хонадондаги осойишталик ва файз-барака айнан саришталикка боғлиқлигини доим такрорлайди.
Ҳар йили 19 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни сифатида нишонланади. Аслида тозалик учун қайсидир бир кунни белгилаш ва уни нишонлаш эмас, ҳар нафасимиз, ҳар қадамимизда тозаликка эътибор қаратишимиз лозим. Бу қадрият асрлар давомида ота-боболаримиз, момоларимиз томонидан улуғлаб келинади.
Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги Амир Темур маҳалласида «Обод жойда барака бўлади» номли экологик ҳашар ўтказилиб, маҳалла атрофида ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
– Кексаларимиз «Ҳар ким ўз уйи атрофини тоза тутса, бутун шаҳар покиза бўлади», деб бежиз таъкидлашмаган, – дейди Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати, «Амир Темур» маҳалласи раиси Жамила Хидирова. – Ҳақиқатда ҳар бир ҳудудни аввало ўзимиз тоза ва озода сақласак, дарахтларга шакл бериб, уларнинг танасини оқлаб, чиройли гуллар экиб, саранжом-саришта тутсак четдан ҳеч ким келиб ўша жойни вайрон қилмайди. Чиқиндилар ҳам асосан қаровсиз жойларда тўпланади. Шунинг учун ҳам бўш жойларга мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилса, шубҳасиз, ҳар бир ҳудудимиз обод ва гўзал масканга айланади.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил