Жараён      Бош саҳифа

«Энг улуғ, энг азиз» ғолиблари тақдирланди

Миллий матбуот марказида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг  респуб­лика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Энг улуғ,  энг азиз» ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу танлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Бадиий академия ҳамда «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

– Иштирокчилар ва ижодий ишларнинг кўплиги ҳакамлар ҳайъатига катта масъулият юклади ва улар орасидан ғолибликка номзодларни танлаб олиш осон кечмади, – дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров. –  Оммавий ахборот воситаларига берилаётган эътибор туфайли журналистлар  бугун дадил ва журъат билан ёза бошлади, ечимини кутаётган муаммолар ҳақида таҳлилий-танқидий материаллар сони кўпайди.

Бир сўз билан айтганда, соҳага қаратилаётган юксак эътибор мамлакатимиздаги ижодкор зиёлиларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда зарур шароит ва имконият яратишда муҳим аҳамият касб этяпти.

«Энг улуғ, энг азиз» республика танлови ҳам ана шу мақсад ва вазифаларга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир

Еттита йўналишни ўзида жамлаган танловда жами 491 нафар иштирокчи ўзининг икки мингга яқин ижодий ишлари билан қатнашиб, ғолибликни қўлга киритдилар. Қувонарлиси шундаки, энг кўп ижодий ишлар босма оммавий ахборот воситалари номинациясига тўғри келди.

– Китобни нашрга тайёрлаётганимда баъзи бировлар истеҳзоли кулишди, – дейди «Ўзбек шахматининг олтин авлоди» китоби учун «Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар» номинациясида биринчи ўринни қўлга киритган Ҳусан Нишонов. – Профессионал шахматдаги иқтидорли ёшларимиз қадамини 10 йилдан буён кузатиб келаман. 44-жаҳон шахмат олимпиадаси чепионларининг ҳар бири ҳақида «Маърифат» газетасида туркум мақолалар эълон қилганман. «Ўзбек шахматининг олтин авлоди» китобим уларнинг улкан ғалабаси учун миннатдорлик рамзи сифатида дунёга келди.

Танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔42

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔98

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 42    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 98    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар