Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Дарахткушлик тўхтамаётганига асосий сабаб нима?

Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманида рўй берган навбатдаги дарахткушлик ҳаммамизни даҳшатга солди.

Дарахткушлик тўхтамаётганига  асосий сабаб  нима?

Сабаби, салгина аввал Чилонзордаги дарахтлар можаросидан туман прокурори ва ҳокими ишдан олинган, шаҳар прокурори ва шаҳар ҳокимига ҳайфсан эълон қилинганди. Айбдорларга жиноят иши ҳам қўзғатилганди ва уларнинг жазоланиши кутилаётганди. Бироқ, қонунбузарларни бу ҳолатлар ҳам чўчита олмади, уларни ҳеч нарса тўхтата олмади. Энг ёмони нима биласизми, бундай ҳолатлар ҳали яна такрорланиши аниқ.

Мана биз кўрдик, ўтган беш йил ичида экология соҳасидаги жазолар кучайтирилди, айниқса, дарахтларни кесиб юбориш ҳолатлари бўйича. Лекин бу самара бердими? Йўқ, кутилган самарани кўрмадик. Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун Жиноят кодексининг 198-моддасидаги жазолар ким учун таъсирчан, ким учун у қадар таъсирли эмаслигини ўйлаб кўрдикми? Сиз ўғрилик қилгани ёки гиёҳванд моддаларни ўтказгани учун қамалган инсонларни жуда кўп кўргансиз ёки эшитгансиз тўғрими, лекин дарахтларни қирғин қилган бирорта одамнинг қамалгани ҳақида эшитганмисиз? Эшитмагансиз!

Жиноят кодексининг 198-моддасидаги жазолар оддий инсонларни, яъни ўртаҳол ва камбағал инсонларни қўрқитиши, уларга таъсир қилиши мумкиндир, лекин пулга кўмилган ҳамда дарахткушлик ортида турган сохта тадбиркорларни чўчита олмайди. Чунки бу модданинг 4-қисмида агар зарар 3 карра миқдорида қопланса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмаслиги айтилган. Ҳамма гап шунда.

Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор деб ҳисобловчи ўша Чилонзор ёки Учтепадаги дарахтларни қирғин қилган ва аслида сояда юрувчи «тадбиркор»нинг нима, ҳисоб-китоби йўқ деб ўйлайсизми? Ундай эмас, уларнинг барча режалари, барча ҳисоб-китоблари пухта бўлган, улар жамоатчилик ҳозиргидек талвасага тушишини ҳам олдиндан ҳисобга олган. Фақат улар «риск»лар устида бош қотирган, яъни уларга қанча зарар бўлишию, қанча фойда бўлиши ҳақида ўйлаган холос. Якун барибир даромад билан тугашига кўзи етиб, бир кундаёқ йўқ қилиб қўя қолган дарахтларни.

Тасаввур қилинг, «уддабурон» тадбиркор пойтахтнинг марказий ҳудудидан 30 сотих жойга ҳокимнинг қарорини чиқартириб, ҳудудни ўраб олган, бу ерда кўп этажли хонадонлар қуриб сотишни режа қилган. Кутилаётган даромад 50 млрд. сўм. Бироқ, бу ерда 60 та «бош оғриқ», яъни 60 та кўп йиллик дарахт бор. Шу жойида плюс-минуслар солиштирилади: мораторий бор, дарахтлар кесилса, табиатга 500 млн. сўм зарар ҳисобланади ва компаниянинг қўғирчоқ раҳбарига ЖКнинг 198-моддаси билан иш очилади ва у уч йилгача қамалиб кетиши мумкин.

Бироқ, бу зарар 3 баробар қилиб, яъни 1,5 млрд. қилиб тўланса, ҳеч ким қамалмайди, озодликдан чеклаш ҳам берилмайди, 60 млн. сўмгача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ ишлари берилиши мумкин. Бўлди, тадбиркорни бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди, киприк қоқмай ўша 60 та дарахтни бир кечада кестириб, қўпориб ташлайди.

Чунки, унинг бу «операция»дан кўрадиган зарари 1,5 млрд.дан салгина ошса, якунда оладиган фойдаси 48 млрд. бўлади. Бундай вазиятда у барибир якунда унга фойда келтирадиган қонунбузилиш вариантини танлайди. Афсус­ки, айни пайтда тизим мана шундай ишламоқда.

Таклиф: жазоларни кучайтириш керак, Жиноят кодекси 198-моддасидаги зарарни 3 баробар миқдорида қоплаш амалиётидан барибир табиатга ҳеч қандай фойда бўлмаяпти, бу «енгиллик» фақатгина бой ва пулдор дарахткушлар учунгина фойда бўлиб чиқди. Олиб ташлаш керак буни. Ҳамда биринчи навбатда, «сояда» қолиб кетаётган анави «уддабурон» тадбиркорни жазолаш керак. Ва энг асосийси, дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб, табиатга жуда кўп миқдорда зарар етказган тадбиркордан унга ажратилган ерлар давлат захирасига қайтариб олиниши зарур. Мана шундай ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш тўғри бўлади.

Саидали

МУХТОРАЛИЕВ,

Ҳуқуқшунос




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар