Куни кеча пойтахтимизда «Ўзбекистон Республикаси «Яшил макон» ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида бош режа ва инновацион молиявий ечимларни ишлаб чиқиш» қўшма лойиҳасининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлат экология қўмитаси, БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД), Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) va Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда ушбу қўшма лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар режаси ҳамда БМТТДнинг инновацион молиялаштириш ечими вa ўрмонларни ўстиришга қаратилган бош режасининг техник-иқтисодий асослари бўйича тайёрланган дастлабки хулосалари тақдимотини ўтказиш каби масалалар иштирокчилар эътиборидаги асосий масала бўлди.
Айтиш лозим, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Хусусан, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ҳам мазкур саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда махсус қўшма лойиҳасини ишга туширди.
Таъкидлаш лозимки, БМТТД томонидан таклиф этилаётган молиявий воситалар мамлакатга ихтиёрий углерод савдоси бозорларига йўл очади, шунингдек, ўрмонзорлар ўстириш орқали углерод захираларининг қайтарилишини таъминлайди ва ўрмонлаштириш билан боғлиқ молиявий юкни камайтиради.
Лойиҳанинг асосий мақсади инновацион узоқ муддатли молиялаштириш, мувофиқлаштириш ва салоҳиятни ошириш орқали «Яшил макон» ташаббусининг иқлимга чидамлилигини оширишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Амалга оширилаётган қўшма лойиҳа, шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва ҳудудларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, барқарор иш ўринларини яратишни, айниқса, аёллар учун қулай иш ўринларини кўпайтиришни мақсад қилган.
Тадбирда экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўлида фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
Давлат Экология қўмитаси матбуот хизмати
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔117
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил