Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашига Экологик партиядан сайланган депутат Гулжаҳон Тўрақулова доим эл ичида бўлишни, тез-тез аҳоли билан учрашиб туришни хуш кўради.
Нафақат аҳолини қийнаётган муаммоларга ечим топиш, балки атроф муҳит муҳофазаси учун одамлардан таклиф олиш, улар билан экологик маданият ҳақида соатлаб гаплашиб ўтиришнинг завқи ўзгача. Айниқса, гурунгни бир учи дарахт кесиш ҳолларига бориб тақалса.
Яқинда депутатга маҳалланинг ички йўли бўйида экилган теракларни ҳудудда яшовчи бир фуқаро кесмоқчи бўлаётганини айтишди. Тезда манзилга етиб борган Гулжаҳон Тўрақулова фуқарони бу ишдан қайтарди. Тўпланганларга давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганини батафсил тушунтирди.
Эндиликда, Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян тақиқланади. Шунингдек, жарималар беш бараварга, табиатга етказилган зарар миқдори эса икки бараварга оширилди.
– Аҳоли орасида дарахт кесиш ҳолатлари содир бўлмаслиги учун маҳалла оқсоқоллари, кўчабошилар билан уйма-уй юриб, муддатсиз мораторий бўйича тушунчалар берамиз,
– дейди депутат Гулжаҳон Тўрақулова. – Учрашувларда дарахтлар инсон саломатлиги учун керакли кислородни ишлаб чиқариши, бир гектар майдондаги дарахтлар бир кеча-кундузда 220-275 килограмм карбонад ангидрид газини ютиб, 180-215 килограмм кислород ажратади. Бу миқдор ўртача 500 кишини кислород билан таъминлашга етишини тушунтирамиз.
Гулжаҳон Тўрақулова ота-боболаримиздан мерос анъаналар тарғиботчиси ҳамдир. Эрта тонгдан маҳаллани яёв кезиб, келинлар ҳамда хотин-қизларга кўчалар ва хонадонларни тоза тутишда барака борлигини айтади. Шундан бўлса керак, сурумликлар орасида ота-боболаримиздан бизгача ўтиб келаётган доно нақллар маълум ва машҳур.
Сожида АЛЛАЁРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши мутахассиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔42
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔98
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил