Баҳорги кўчат экиш мавсуми жуда қисқа бўлганлиги туфайли кузда экилган кўчатларни доим суғориш талаб этилмайди.
Бир марта суғорилса, ҳавонинг салқинлиги ва ёғингарчиликлар кўчат учун керакли намликни таъминлайди.
Кўчатлар кузда экилганда баҳоргача илдиз отиши учун имконият бўлади ва баҳорда ҳароратнинг кўтарилиши натижасида тезроқ униб ўсади. Октябрь ойининг охири ва ноябрь ойи бошларида кўчатларни экиш самарали натижа беради.
Эътиборли жиҳати шуки, мамлакатимизнинг турли иқлим шароитларини ҳисобга олиб, кўчат экиш ишларида тақвимга қараб эмас, об-ҳавога эътибор қаратган маъқул. Экиш ёки кўчатларни кўчириб ўтқазишдаги энг яхши вақт бу дарахтларнинг биологик уйқу даври ҳисобланади. Чунки кўчат илдизининг ўсиши тупроқ ҳарорати 4 даражага тушгунга қадар давом этади.
Тўйчи УЗОҚОВ,
Фориш тумани ўрмон ва ов хўжалиги бўлими бошлиғи
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔19
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔24
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔21
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил