Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Хазон ёқиш ҳавони булғайди ва катта жаримага олиб келади

Йўлда кетаётганингизда кўча-куйда, теварак атрофингизда ҳавога тутун ўрлаётганини кўрганингиз заҳоти хазон ёки чиқиндилар ёқилаётганини пайқайсиз.

Хазон ёқиш  ҳавони булғайди ва катта жаримага олиб келади

Ҳа, бу – хазонрезги фаслнинг энг хунук манзараси. Лекин хазон ва чиқиндиларнинг ёқилишидан атроф муҳит ва инсон саломатлигига етадиган зарар бундан-да хунуқроқ ва ачинарлидир.

Тадқиқотлардан маълумки, дарахт барглари йил давомида ҳаводаги турли заҳарли газ ва чангларни ютиб, атмосфера ҳавосини кислород билан бойитиб туради. Афсуски кузда барглар ерга тўкилганда, уларни бир жойга тўплаб кўмиш ўрнига ёқиб юбориш ҳоллари тез-тез учраб туради. Мисол учун 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди кўтарилар экан. Бундан ташқари, тутун таркибида инсон соғлиғи учун зарарли бўлган углеводород гази, азотли оксид каби заҳарли газлар бор. Атрофга тарқаган тутун нафас орқали инсон танасига кириб, унинг кўпгина аъзоларини шикастлайди ва сурункали касалликларни келтириб чиқаради.

Мана шу маълумотлар ҳар йили қайта-қайта айтилади. Бироқ хазон ёқиш ҳолатлари кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаяётгани йўқ. Бизни бир савол қийнайди: наҳотки чиқинди ва хазонларни ёқаётган юртдошларимиз ўз хатти-ҳаракатлари оқибатларини ўйлашмаса?! Аччиқ, нафасни бўғувчи тутун аллергия, астма, бронхит ва нафас йўлларида турли касалликларни келтириб чиқаришини билишмаса?! Ёки билишса ҳам ўзлари ва атрофдагилар соғлиғи, табиий муҳит мусаффолигига шунчалик бефарқ бўлишса... Энг аянчлиси, кўкка ўрлаётган тутун ҳомиладор аёллар учун жуда хавфли. Келажак авлод соғлиғига у ҳали дунёга келмасданоқ путур етказади. Сил ва саратон касаллигига замин яратади.

Фан ва тажрибадан маълумки, хазонлар ер мадори, дарахт озуқаси ҳисоб­ланади. Қуриган дарахт барглари бир жойга тўпланиб, дарахтлар остига ёки ўра қазиб, кўмилса ерни кучлантиради, кейинги йил ҳосилига ҳосил қўшади.

Энди ўйлаб кўринг, қай бири афзал: мусаффо ҳаводан нафас олишми ёки бурқсиган тутундан?..

Шу ўринда юртдошларимизга қу­йидагиларни ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Дала ва аҳоли яшаш пунктларида анғиз, хазон, шох-шабба ва ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари ёқиб юборилганда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима қўлланилиши белгиланган.

Бугунги кунда табиатни асраш ва соғлом муҳит яратиш нафақат давлат, жамият балки ҳар бир фуқаронинг асосий вазифаси бўлмоғи лозим.

 Ўзбекистон Экологик партияси Қашкадарё вилоят кенгаши вилоятдаги мавжуд жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда махсус режа ва дастур асосида иш олиб бориб, атроф муҳитни муҳофаза қилишга аҳолининг барча катламларини кенг жалб этишга эътиборни янада кучайтирмокда.

Шунингдек, аҳолининг экологик маданияти ва уларнинг билим савиясини ошириш учун олийгоҳлар, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, маҳаллаларда ҳамда жамоат ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирлар савиясини кучайтириб, ижобий натижаларга эришилмокда.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашкадарё вилоят

кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔114

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔224

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔319

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 114    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 224    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 319    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 439    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 630    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар