Куни кеча АОКАда ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жофри Ижунба, ССВ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева, ХТВ бошқарма бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Алмардонов, ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Лочинбек Атоев, ЙҲХ хизмати ахборот хизмати ходими Мадина Абдужалилова иштирок этган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилинди.
«Яхши нарсалар интернети» деб номланган ушбу платформа ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ҳукумат идоралари ва мобиль алоқа оператори билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу веб-ресурснинг яратилиши болалар, ўсмирлар, ота-оналарнинг сифатли, хавфсиз, холис ва фойдали ахборотдан эркин фойдаланишини таъминлашда муҳим қадам бўлди. Платформа «Руҳий саломатлик», «Таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Инсон ҳуқуқлари», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» каби долзарб масалалар бўйича зарур тушунчаларни ўз ичига олади.
Мазкур инновацион лойиҳа интернетдан фойдаланиш имконияти чекланган, бунга шароити йўқ аҳоли қатлами учун кенг майдон бўлиб, ўзига хос «кўприк» вазифасини бажаради. Платформадан фойдаланиш мутлақо бепул. Масалан, қайсидир ўсмир ёшдаги йигит ёки қизнинг интернетга кириш учун маблағи йўқ, шундай вазиятда улар платформадаги маълумотларни бемалол бепул юклаб олиши мумкин.
Платформа ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида фаолият кўрсатиб, унинг контентини бойитиш устида босқичма-босқичма ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар унга жойлаштирилган маълумотлар нафақат матн, балки инфографика кўринишида, видео форматда, ўсмирлар тилига яқин, қулай услубда тақдим этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи, ЮНИСЕФ экспертлари, волонтёрлар ёрдамида платформа контентини тўлиқ ўрганиб чиқиш ишлари якунига етди. Ушбу инновацион платформадан бугундан бошлаб фойдаланиш мумкин.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил