Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Конституциявий ислоҳотлар: Ўзбекистон Экологик партияси томонидан 7 мингдан зиёд таклифлар берилди

Бугунги кунда инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, одамларнинг саломатлиги ва иқтисодий турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқий таълим-тарбияни замонавий андозалар асосида ташкил этиш муҳим аҳамият касб этиб, бутун дунёда долзарб вазифага айланди.

Конституциявий ислоҳотлар:  Ўзбекистон Экологик партияси томонидан 7 мингдан зиёд таклифлар берилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқароси учун тинч ва хавфсиз ҳаётни, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишини, муносиб турмуш шароити манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда соғлом экологик муҳит таъминланишини англатади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари ҳамда партияни маҳаллий кенгаш депутатлари фаол иштирок этишди.

Тарғибот давомида жойлардаги бошланғич партия ташкилотларида 366 та учрашув, аҳоли ўртасида 1301 та давра суҳбатлари, меҳнат жамоаларида 870 та семинарлар, маҳалла фуқаролари йиғинларида аҳоли билан 1017 та очиқ мулоқот тадбирлари ўтказилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида Ўзбекистон Экологик партияси оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқларда 7926 та чиқишлар қилинди.

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси кенг жамоатчиликнинг, бутун халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганини ва конституциявий ислоҳотларни ҳар томонлама, якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди.

Жамоатчилигимиз конституциявий ислоҳотларни объектив зарурат сифатида қараб, Конституцияни янгилашдек ғоят муҳим вазифани ҳал этишда жуда фаол қатнашди ва ўзининг аниқ фуқаролик позициясини билдирди.

Мазкур жараёнда нафақат юридик соҳада муайян билим ҳамда тажрибага эга мутахассислар, олимлар, балки мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган турли аҳоли қатламлари ва ёшлар ҳам фаол иштирок этди.

Кенг жамоатчилик томонидан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан жойларда ташкил этилган тадбирларда ва партиянинг расмий телеграмм каналлари орқали Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан 7323 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Моҳиятига кўра, берилган таклифларнинг аксарияти хусусий мулк дахлсизлигини ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни янада кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш, оила институтини ривожлантириш, қадриятларимизни келгуси авлодларга етказиш, миллатлараро тотувликни янада қарор топтириш каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ. Фуқароларимиз томонидан Конституциявий қонун лойиҳасига берилган мазкур таклифларининг аксарияти қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасининг 40-моддасида давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланмоқда. Ушбу норма атроф-муҳитни ҳимоя қилишда давлат мажбуриятини кучайтиришга хизмат қилади.

Халқаро тажрибадан кўришимиз мумкинки, экологияга оид нормалар Австралия, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Бразилия, Хитой, Польша, Португалия, Руминия, Словакия ва бошқа бир қатор давлатлар конституцияларида ўз аксини топган.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудуди ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва экологик мувозанатни барқарорлигини таъминлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасида  “давлат Оролбўйи минтақасининг  экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўриши” билан боғлиқ норма киритилиши бу борада амалга оширилаётган ишларнинг конституциявий асосларини яратишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг 401-моддасида “ҳар ким соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга” эканлигининг белгиланиши  ўз навбатида фуқароларнинг экологик ва ушбу йўналишда ахборотга эга бўлиш ҳуқуқларининг   кафолатланишини таъминлайди.

Таклифлар таҳлилига кўра, Ўзбекистон Экологик партиясининг 300 дан ортиқ фаоллари ҳамда Марказий Кенгаши аъзолари жумладан, А.Хамзаев, Н.Ҳалимов, Ж.Шарипов, А.Бегимова ва бошқалар томонидан Конституциянинг 98-моддасида ҳукуматнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга оид берилган фикрлари инобатга олинмоқда.

Шунингдек, партия томонидан ўтказилган муҳокамалар жараёнида узлуксиз таълим тизими, унинг шакллари, нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантиришнинг давлат томонидан таъминланиши билан боғлиқ Конституциямизнинг 41-моддасига партия фаол аъзолари томонидан берилган таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасида акс эттирилиши назарда тутилмоқда.

 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар