Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тошкентда Уйлар қолмади (ми?) ёхуд ижара нархи ошиши ҳадигида яшаётганлар

Ижара муаммоcи бизда аввалдан оғриқли бўлиб келган. Аммо ҳозирда юртимизга Россия ва Украина ўртасида юзага келган можаро, талабалар турар жойлари етишмаслиги ва ҳоказо сабаблар туфайли бу муаммо янада чуқурлашди. 

Тошкентда  Уйлар  қолмади (ми?)  ёхуд ижара нархи ошиши  ҳадигида яшаётганлар

Сўнгги кунларда чет эллик фуқароларнинг вақтинча (балки доимий) яшаш учун келаётганлиги ва хонадонларни ижарага олиши Тошкент шаҳар ижара секторида жиддий ўсишни ва тақчилликни юзага келтирмоқда. Статистикага кўра, сўнгги бир ой нари-берисида Россия фуқароларининг Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ҳолатлари олдинги ўртача кўрсаткичга нисбатан 2,2 баробарга ошган.

Бундан бир неча ой илгари нисбатан арзон бўлган Тошкент шаҳри марказидан бир хонали уйнинг ижараси ойига 300 АҚШ доллари бўлган бўлса, ҳозирга келиб 500-600 долларга етиб қолди. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, турар жойларни ижарага берувчиларнинг «кетмони учди». Хўш, уруш сабаб яшаш жойини ташлаб келаётган қочқинлар сони ошаётган бўлса, ижарага қўювчилар ижара нархларини оширишда давом этаётган бўлса, ижарада яшовчилар нима қилиши керак? Ойлик маоши зўрға ижара пули билан рўзғор тебратишга етаётган бўлса, бундай оилалар қандай йўл тутиши керак?

«13 йилда 24 марта кўчдик...»

Пойтахтга келадиганларнинг аксарияти ижарага уй қидириш, фалон пул тўлаб ҳам уй эгасининг турли инжиқликларига чидаш, кези келганда сабабсиз уйдан ҳайдалишнинг ҳам таъмини яхши билишади. Бир томонда рўзғор, бир томонда ижара, баъзан тарози палласини бирдек ушлаб бўлмай қолади. Чунки бугунги кунда ижарада турувчи қатлам даромадининг ярмидан кўпини ижарага сарфлашга мажбур.

Ана шу ўсиб бораётган рақамлардан азият чекаётган юртдошларимизга бир қулоқ тутиб кўринг-а...

– 13 йил ичида 24 та уйга кўчдик, – дейди ўқитувчи Жамшид Бобонов. – Уй эгаларининг яхшилариям, ёмонлариям бор. Қиш кунларида, совуқда сарсон бўлиб, томидан чакка ўтиб турган уйда яшаган пайтларимиз бўлди. «Участкавой»ларнинг текшир-текширидан безган, қўшниларнинг «келгинди» деб сиғдирмаган кунларни кўрдик.

Бу ҳам майли, ижарага аранг уй топиб, ботиб ётган уйни йиғиштириб тозалаганимиздан кейин уй эгаси келиб, «уйни ижарага бермайдиган бўлдик», деганда ҳеч жойга сиғмай кетганман.

Айтинг-чи, мен нима қилишим керак? Олий маълумотлиман, икки тилни биламан, давлат берган ишда ишлайман ва 5,5 млн сўм маош оламан. Лекин ижарага қанча тўлашимни биласизми? 450 доллар! Бу 5 млн. сўм дегани. Мен бойлигим туфайли қиммат уйда турмайман. Бу уйнинг баҳоси ўзи 250 доллар эди. Аммо ижарага берувчи қисқа муддат ичида икки марта нархни кўтарди ва ҳозирги нархга олиб келди.

Аёлим ҳам олий маълумотли, лекин 2,5 млн. сўм ойлик олади. Ватанимизни севамиз, лекин баъзан унга сиғмай кетаётганимизни ҳис қиламиз. Уй сотиб олмоқчи бўлиб изланасан, лекин ойликни ижарага берасанми, уй олишга йиғасанми, рўзғорни бутлайсанми?.. Дод дегим келади баъзида, лекин ҳаёт учун кураш давом этади...

«Ўқитувчилигимни жуда соғинаман»

Ҳар йили оммавий ахборот воситаларида, телевидениеда, радиода ижара нархининг баландлиги, ёш оилалардан тортиб талабаларгача ижара уй тополмай хуноб бўлаётгани ҳақида кўп ва хўп гапирилади. Аммо мутасадди идоралар, ҳоким ёки ҳудуд депутатлари бу муаммога на бир эътибор қаратади, на бир чора кўради. Хўш, улар бундай ҳолатлардан бехабарми? Ҳар йили талабалар билан содир бўладиган жараёнлардан-чи? Албатта, йўқ. Таҳлиллар, тадқиқотлар олиб борилган, борилмоқда. Аммо негадир ечим топишга келганда ҳаммаси мум тишлайди. Наҳотки бу масалани ҳам Президент кўтариб чиқишини кутишаётган бўлса?!

Ваҳоланки, масала ўта жиддий ва долзарбдир. Дунёда юз бераётган воқеа­ларни ҳисобга олсак, яқин кунларда янада мураккаблашиши ҳам тайин. Нима қилмоқ керак?

– Мен каби аёллар, оилалар балки минглабдир эҳтимол, – дейди ўзини Маърифат деб таништирган аёл. – Ўзим олий маълумотлиман, давлат ишида 18 йилдан ортиқ ишлаганман. Мактабда, лицейда, институтда... Ҳатто жуда нуфузли ташкилотларда ҳам. Аммо шуни тушундимки, мен каби уч фарзандли, боқувчисини йўқотган аёл 18 йил эмас, 180 йилда ҳам пул йиғиб ўзига уй ололмас экан.

Қарийб ўн йилдан буён ижарада яшаб келаман. Шунча йил ишлаб, давлатдан уй олишга, субсидияга ҳаракат қилмаганман. Негадир ўзим пул йиғиб олишимга ишонч бўлган. Шу ишонч билан 8 йил ўтди, бу орада соғлиғим ёмонлашди, орзуим сароб эканини англадим.

Иложсиз қолдим, давлат ишидан кетдим, нодавлат лойиҳаларга ўзимни урдим. Ўқитувчилигимни жуда соғинаман, бемалол мақтаниб айтаман – мен кучли ўқитувчи эдим! Лекин энди ўзимни, фарзандларимни ўйламасам бўлмайди.

Энди савол: мен олий маълумотли, соҳамнинг устаси бўла туриб шу ҳолда бўлсам, маълумоти йўқ миллионлаб одамлар нима қилишади? Хоҳлардимки, аёллар ишлаган маошларига ҳеч бўлмаса ижара тўлай олишсин. Тошкентда уйим йўқлиги, ижарада юрганим учун бир боламни қайнонамга, иккинчисини онамга ташлаб келганман. Уларни ойига бир-икки марта кўраман. Баъзан хўрлигим келади...

Ижара мўмай даромадга айландими?

Ҳа, бу каби ҳикоялар дилни хира қилади. Ижара берувчилар ҳам пул ишлаб қолай дея инсофини ҳам ижара пулига қўшиб ютиб юбораётгани эса янада уятли. Лекин масала барибир ечимга муҳтож: ижара пулини тўлолмаганлар кўчада қолиши керакми? Ёки ижара берувчиларга ижара нархини арзонроқ қилиши учун ялинадими? Бу ҳолатларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам, бошқа мутасаддилар ҳам ҳалигача жим қараб турганлигига ишонгинг келмайди.

Ижара нархини назорат қилиб, маълум суммадан оширмаслик белгиланмас экан, ижара нархлари ўсишда давом этаверади. Қолаверса, юртдошларимиз ҳалигача ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайди. Кўпчилиги уй эгалари билан ижара шартномасини тузмаган. Шу сабаб ҳам ҳозирги кунда кўчада қолишган. Агар ижара шартномаси тузилганда эди, айнан у шартнома тузилган муддатгача жиддий сабаб бўлмаса уларни биров кўчага ҳайдолмасди.

Қолаверса, ижара шартномаси тузмай, давлатга солиқ тўламай жарақ-жарақ даромад олиб ётган ижара берувчилар ҳам сал ўзини босиб олишган бўларди. Мутасаддилардан эса айнан шу масала бўйича муносабат кутиб қоламиз.

P.S:

Дарвоқе, ўзим ҳам ижарада тураман. Ойига 300 доллар тўлаётган эдик. Кечагина уй эгаси келиб кейинги ойдан 600 доллар беришимизни йўқса, уйни бўшатиб қўйишимизни маълум қилди. Биз талаба бўлсак, бунча пулни қаердан тўлаймиз? Яна ижарага уй излаб сарсон бўламизми? Аммо ижара тўлови арзонроқ бўлган уй топа олишимизга ҳам кўзим етмайди.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ, «Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар