Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари турлича. Айниқса, болаларнинг ўйинқароқлиги оқибатида содир бўлган ёнғин жуда хавфли.
Шундай ота-оналар ҳам борки, уларнинг гўё арзимаган эътиборсизлик ва масъулиятсизлиги туфайли фожиали ҳолатлар юз беради. Бу «арзимаган» эътиборсизлик – фарзандлар ёш бўлишига қарамай, уларни уйда ёлғиз қолдириб кетиш, ҳатто, гугуртларни уларнинг қўли етмайдиган жойларга яширишни унутиш ва ҳоказо.
Бундай ҳолда эса болалар гугурт, электр маиший-асбоблар ва газ жиҳозларидан бемалол фойдаланишлари мумкин.
Агар уйда ёнғин чиққудек бўлса, даҳшатга тушган болалар бурчакларга ёки шкаф, каравотлар остига беркиниб олишлари табиий. Оқибатда эса олов борган сари кучайиб, ўта аянчли тус олиши ҳеч гап эмас.
Шу боис ҳам биз, катталар ҳамиша фарзандларимизга ёнғиндан эҳтиёткорона фойдаланиш кераклигини уқтиришимиз, гугурт, электр маиший-асбоблар ва газ жиҳозларининг ўйинчоқ эмаслигини, олов билан ўйнаш жуда хавфли эканини доимий тушунтириб боришимиз шарт.
Айтиш жоизки, ёнғинлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Улар катта миқдорда моддий зарар келтиришдан ташқари, энг аянчлиси – одамлар ўлимига сабаб бўляпти. Шунинг учун маслаҳатимиз: болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик, гугуртларни болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлаш, уйдан чиқиш чоғида электр иситгич ва газ асбобларини ўчириш, болаларга олов билан ўйнаш, электр иситиш асбоблари, маиший техника воситаларидан фойдаланишга рухсат бермаслик, болаларга олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш, ёнғин келиб чиққудай бўлса, қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини уқтириш зарур.
Ёдингизда бўлсин! Фақат ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этиш орқалигина энг катта бахтсизлик – ёнғин балосининг олдини олиш мумкин.
Саидакмал САИДАКБАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносида ЁХТТЭ 1-бўлинмаси ЁН ва ПБ мутахассиси, оддий аскар
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔41
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔98
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил