Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат Мирзиёев: Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев:  Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва  сиёсатимизнинг  кўзгуси

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ишлар, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар халқни рози қилишга қаратилган. Давлатимиз раҳбари ҳар доим «ислоҳотлар натижасини одамлар ўз ҳаётида, маҳалласида сезсин», деб талаб қўяди.

Шу мақсадда жорий йилги дастурлар доирасида 4 минг 100 та маҳаллани обод қилиш, болалар боғчаси, мактаб, соғлиқни сақлаш, сув, электр, канализация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишга бюджетдан қарийб 29 триллион сўм маблағ ажратилди.

Бунинг эвазига 434 та маҳаллада ички йўллар таъмирланди. 672 та маҳаллага ичимлик сув тармоғи тортилди. 34 та янги мактаб барпо этилди, 338 таси реконструкция қилиниб, 360 таси таъмирланди, уларда қўшимча 78 минг нафар ўқувчи таълим олишига имконият яратилди. Шунингдек, 580 та трансформатор, 20 минг километр тармоқлар янгиланиб, 413 та маҳалладаги 1,5 миллион аҳолининг электр таъминоти яхшиланди.

Йиғилишда бундай ишларни тизимли давом эттириб, маҳаллалардаги долзарб масалаларни ҳал қилиш чоралари муҳокама қилинди.

– Ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Аҳоли кайфияти бу – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси. Каттами-кичикми, одамлар айтган ҳар бир муаммога ўз вақтида муносабат билдириш, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда юртимизда 9 минг 370 та маҳалла бор. Президентимиз топшириғига кўра, уларнинг ҳар бирига борилиб, аҳолини қийнаётган муаммолар рўйхати шакллантирилган.

Хусусан, йўл, ичимлик сув, суғориш тизими, электр таъминоти, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала кўтарилган.

Йиғилишда мазкур муаммолар ечимини ўз ичига олган аниқ вазифалар белгиланди.

4 минг 979 та маҳаллада режалаштирилган 5 минг 695 та қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари учун «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармаларига 1 триллион 700 миллиард сўм йўналтирилиши айтилди. Эҳтиёжга қараб, йил якунига қадар яна 1 триллион сўм ажратилади.

Маҳаллаларда турмуш шароитларини яхшилашда «Ташаббусли бюджет» лойи­ҳаси айни муддао бўлмоқда. Жорий йил иккинчи ярмида бу лойиҳада 9 минг 201 та (98 фоиз) маҳалла иштирок этди. Овоз бериш якунларига кўра, 1 минг 221 та маҳалладаги 1 минг 418 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, улар учун жами 1 триллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Президентимиз аҳоли талабларини қаноатлантириш ва маҳаллаларни обод қилиш мақсадида «Ташаббусли бюджет» лойиҳасини янада кенгайтириш таклифини билдирди.

Шу боис, 342 та маҳалладаги 2 мингтадан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 миллиард сўм ажратиладиган бўлди. Бундан ташқари, аҳоли саломатлиги муҳимлигини инобатга олиб, маҳалла шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларни жиҳозлашга келгуси йилда қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи ҳам «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига йўналтирилиши айтилди. Бу – яна қўшимча 1 триллион сўм дегани.

Умуман, келгуси йилдан бошлаб, маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина «Ташаббусли бюджет» орқали аҳоли истаган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди.

– Келгуси йил 1 январдан «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади. Шунда ўғрилик бўлмайди, адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни, албатта, асраб-авайлайди, – деди давлатимиз раҳбари.

Яна бир янгилик – ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида, тажриба тариқасида, аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бундан тушган маблағ «Маҳалла бюджети»да қолади.

Мутасаддиларга ушбу маблағларни шакл­лантириш, сарфлаш ва назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди. Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.

– Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим, – деди Президент.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи ва таклифлари эшитилди.




Ўхшаш мақолалар

Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔45

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔81

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

🕔11:04, 24.03.2026 ✔107

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 45    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 81    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 107    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 94    🕔 10:58, 24.03.2026
  • Депутатлар олдига сайловчилар қўйган  40 та масала

    Депутатлар олдига сайловчилар қўйган 40 та масала

    Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Рег­ламентига мувофиқ, 2026 йил 26 – 28 февраль кунлари Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайлов округларида сайловчилари билан навбатдаги учрашувларини ўтказди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб Экофракциянинг 13 нафар аъзоси аҳоли билан мулоқот қилишди.

    ✔ 207    🕔 14:48, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар