Давр нафаси      Бош саҳифа

Кўчат экишда ҳар биримиз фаол иштирок этайлик!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг юртдошларимизга МУРОЖААТИ Қадрли юртдошлар, азиз сайловчилар!

Кўчат экишда ҳар биримиз  фаол иштирок этайлик!

Бугун мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда «Инсон қадри учун» тамойилига асосланган демократик ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда «яшил майдонлар»ни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Ҳаммамизга яхши маълумки, ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган.

Ушбу эзгу лойиҳа мамлакатимизда она табиатнинг ажралмас қисми бўлган яшил ҳудудларни кенгайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш билан бирга, глобал иқлим ўзгаришларининг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 2021 йил куз фаслидан бошланган мазкур лойи­ҳа бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланди.

Жорий йил баҳор ойида ўтказилган лойиҳада ҳам ёшу кекса, ҳар бир фуқаро ўз хоҳиш ва иродаси билан лойиҳада фаол иштирок этди ҳамда долзарб 40 кунликда 125 миллион тупдан ортиқ дарахт, бута кўчатлари экилди.

 Лекин, ўтган мавсумда айрим ҳудудларда кўчатларнинг турли жойларга тартибсиз экилиши, кўчат экиш жараёнида тупроқ-иқлим шароити ва суғориш тизимига етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, шунингдек экилган кўчатларни сақлаш ва парвариш­лаш бўйича камчиликларга йўл қўйилган. Мазкур камчиликларни такрорламаслик ва бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш чораларини кўриш тадбирни самарали ўтказиш имкониятларини яратади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дарахт экишни ўзига мақсад қилган, меҳнаткаш бободеҳқонларимиз, шижоатли юртдошларимизнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Жорий йилнинг 20 октябрь кунидан бошланадиган «Яшил йиллик» дастури доирасида 75 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим.

Азиз юртдошлар, ҳурматли фуқаролар!

Она табиатга эътиборли яшаш фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутиш демакдир. Зеро, лойиҳа халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, юртимизни обод ва кўркам бўлишига замин яратади.

Шундай экан, шу юрт менинг Ватаним деб, юракдан ҳис этган ҳолда, Янги Ўзбекистон ҳудудини боғу-бўстонга айлантиришга йўналтирилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали кўчатлар экиш тадбирларида фаол иштирок этайлик!




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔117

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар