Табиат      Бош саҳифа

Зумрад тусга кираётган Жиззах

Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидан. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди.

Зумрад тусга кираётган  Жиззах

Ўтган йили бошланган бу лойиҳа айни кунларда давом этиб, кузги мавсумда дарахт экиш бўйича «Долзарб қирқ кунлик»ка старт берилди.

Жиззах вилоятида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳасига катта тайёргарлик кўрилди. Жиззах вилоятида кўчат экиш ишларининг 2022 йил кузги мавсуми учун манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра жиззахаликлар бу мавсумда 6 млн. туп дарахт кўчатларини экишга киришди.

Вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумаладан, жорий йил баҳор мавсумида вилоят ҳудудида 9 млн. 900 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган эди. Мавсум давомида 9 млн. 970 минг дона кўчатлар экилиб, режа 107 фоизга уддаланди. Бошқарманинг шаҳар ва туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан «Яшил макон eco» электрон платформасига 9 млн. 970 минг дона кўчат киритилди ва уларни суғориш тизими, парвариш қилиниши ва уларга бириктирилган масъуллар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилди. Суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда кўчатларни суғориш тизимини барпо қилиш бўйича олиб борилган амалий ишлар натижасида жами 636 мингдан ортиқ кўчатнинг суғориш тизими жорий этилди. Жумладан, Фориш туманидаги «Лаззат кафолати» МЧЖ томонидан экилган 221 минг дона ток кўчатлари, Зомин туманининг тоғли ҳудудига экилган 90 мингдан ортиқ арча ва мевали дарахт кўчатларинининг бехато ўсиши учун томчилатиб суғориш тизими шакллантирилди. Шунингдек, Пахтакор туманида «Silver leafe» кластери томонидан экилган 160 минг дона павлония кўчати, Шароф Рашидов туманида «Гулшана Эъзоза» МЧЖ томонидан экилган 40 минг дона, «Мавлон ота» фермер хўжалиги томонидан экилган 20 минг дона, «Musaffo agro 3 D» фермер хўжлиги томонидан экилган 125 минг дона кўчатнинг суғориш тизими барпо этилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида аҳолининг турли қатламлари фаол иштирок этди. Барча туман марказларида «Оналар боғи» ташкил этилди.

Экилган дарахт ва бута кўчатларини парваришлаш бўйи­ча 318 нафар аҳоли жалб қилинди. Улар томонидан вилоят­ ҳудудида мавжуд 299 та маҳаллада 13,7 ер майдонларига 189 минг 241 дона кўчат экилиб, парвариш қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш даражасини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги 46-сонли Фармонида ажойиб ғоя илгари сурилган. Бу мамлакатимизда «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат боғлари» ни ташкил этиш бўлди. Хўш, бу иккала боғларнинг фарқи нимада, деган савол ҳам туғилиши табиий.

Маълумот учун мазкур Фармонда иккала ҳудудларга қуйидагича таъриф келтирилади: «Яшил боғлар»ни ташкил этишда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида дарахт­зор ва бутазорларни барпо этиш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилади.

«Яшил жамоат парклари» эса идоравий мансублигидан қатъий назар, бино, иншоотлар, ишлаб чиқариш ва но­ишлаб чиқариш объектлари, шу жумладан, аттракционлар қурилиши тақиқланган ҳамда аҳоли сайр қилишига мўлжалланган дарахтзор ва бутазорлардан иборат бўлиши ҳақида белгилаб берилган.  

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш жараёнида Жиззах вилоятида 35,4 гектар майдонда «Яшил боғлар» ва 81,3 гектар майдонда «Яшил жамоат парклари» барпо этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда вилоятда ушбу боғларни ташкил этиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Президентимиз раислигида 2022 йилнинг 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилишида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга аҳолида тўхталиб ўтди. Мамлакат бўйича «Яшил макон» доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди. «Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», — деди Президент.

Эътиборлиси, вилоятда кузги кўчат экиш ишлари маҳаллабай тизими «Ўзбекистонда эл азиз — инсон азиз» шиори асосида иш олиб бориш бўйича келишув битими имзоланган.

Бунга асосан ҳар бир маҳалла, фермер хўжаликлари, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳудудларида суғориш тизимини шакллантириб, ҳудудларнинг иқлим шароитларига мос равишда тут, терак, терак қаламчалари, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, райҳон, ялпиз, гул кўчатларини экиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Эркин Холматов,

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи.




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔43

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 43    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар