Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Ёрдам қилинг, болам оч...» Тиланчиликка қачон чек қўйилади?

Шаҳарда одам камҳаракат бўлиб қолади. Бу эса инсон саломатлиги учун катта зарарлигини барчамиз яхши биламиз. Шунинг учун ҳам кечки овқатдан кейин пиёда 1-2 соат айланиб келишни одат қилганман.

«Ёрдам қилинг,  болам оч...»  Тиланчиликка қачон чек қўйилади?

Ҳар кунгидек кечки пайт катта йўл ёқалаб, пиёдалар йўлакчасида кетар эканман, ўзбек миллатига мансуб, рисоладагидек кийинган қўлида бир ёшлар чамаси гўдак, 4-5 ёшлар атрофидаги қизчасини етаклаб, ҳайдовчилардан пул сўраб юрган аёлга кўзим тушди. Қизча ҳам кичкина бўлишига қарамасдан, машиналар ёнига бориб қўл чўзарди. Секин аёлнинг ёнига яқинлашиб, суҳбатга тортмоқчи бўлдим, аммо у истамагандек нари кетди.

Мамлакатимизда тиланчилик учун қонуний жазо белгиланганига уч йил тўлди. Аммо тан олиб айтиш керак, бу иллат ҳали барҳам топгани йўқ. Кўчалар, бозорлар атрофи, одамлар гавжум жойларда ҳануз тиланчилик қилаётганлар учраб турибди. Бу борада айрим жойларда болалардан фойдаланилаётгани эса кўнгилни хира қилади. Айниқса, кўринишидан рисоладагидек, миллатдошинг бўлган аёлларнинг қўлида бола билан йўлнинг серқатнов қисмларида ҳам бемалол ҳайдовчилардан садақа сўраётганини кўрсанг, ғалати бўлар экансан.

Ваҳоланки, қонунчилигимизга кўра, аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек, уларга туташ жойларда, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, садақа сўраш билан шуғулланиш тиланчилик сифатида белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 188-3-моддасига мувофиқ, бундай хатти-ҳаракат БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунинг­дек, шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш эса БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, қатор бошқа моддаларга кўра мазкур ҳаракатлар учун 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ҳатто, айрим эпизодлар бўйича 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан ҳам жазоланиши мумкин.

Хўш, унда нега бу иллат мутлақ барҳам топмаяпти? Зеро, барчамиз яхши биламизки, тиланчиларнинг асосий катта қисми аслида ночор эмас. Улар бу ишни шунчаки касбга айлантиришган. Касб бўлганида ҳам жуда даромадли касб. Росманасига ночор оилалар, болалар эса мамлакатимизда қаровсиз қолиб кетмаслиги ҳам аниқ. Уларни ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар амал қилиб келмоқда. Кўплаб жамоат ташкилотлари, шунчаки саховатли инсонлар бор. Улар оғир аҳволга тушиб қолган инсонларга керагича ёрдам беришга тайёр.

Тиланчилик иллатини касбга айлантириб олганлар, бунинг учун болалар, ногиронлардан, одамларнинг эзгу туйғуларидан фойдаланиб, пул ундириш учун ўйлаб топиладиган бошқа усуллардан фойдаланаётганларнинг аксарияти эса аслида шунчаки фирибгарлардир, холос. Бу кимсаларнинг ҳаракатлари нафақат одамларни алдаш, балки сайёҳлар, меҳмонлар, хуллас, бошқалар олдида юртимиз обрўсини туширишга ҳам «ҳисса» қўшиб қўйиш­лари мумкин.

Шундай экан, мутасадди ташкилотлар мавзу юзасидан қонун талаблари тўла таъминланиши устида иш олиб бормоғи лозим.

Иллатнинг келиб чиқиш сабаблари мукаммал таҳлил қилиниши керак. Айниқса, болалардан тиланчилик йўлида фойдаланаётган ота-оналар, васийларга нисбатан қатъий чоралар қўллаш вақти етган.

50 минг тиланчи бор

Маълумотларга кўра, 2020-2021 йиллар мобайнида республикамиз ҳудудида 47 646 нафар тиланчилик билан шуғулланаётган шахслар аниқланган. Аммо уларнинг 1159 нафари – 2,3 фоизигагина маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тиланчиликни касб қилиб олганларнинг урчиб кетишида қонунчиликнинг етарлича ишламаётгани ҳам энг катта сабаб бўлмаяптими?! Қолган кўпгина жавобгарликлар каби тиланчилик учун белгиланган жазо ҳам қоғозларда қолиб кетмоқда.

Битта бола тиланчилик билан шуғулландими, бунда бутун жамиятнинг, айниқса, масъул ташкилотларнинг айби бор. Демак, профилактика инспекторлари маҳалла раислари билан яхши ишламаган. Демак, прокурорлик назорати кўнгилдагидек олиб борилмаган. Халқ таълими вазирлиги мактабларда даромадни тўғри назорат қилмаган.

Бизнингча эса масалага комплекс ёндашиш, бу ҳолатларни келтириб чиқараётган кўплаб муаммоларни уйғунликда ҳал этиш орқали муаммони камайтириш мумкин бўлади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар