Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Табибимнинг ўзи бемор

ёхуд ҳам одамларни алдаб, ҳам табиатга қирон келтираётганлар

Табибимнинг  ўзи бемор

Баъзи одамлар «Табибдан шифо топдим, тузатди» дейишади. Бу нотўғри. Табиб муолажа қилади, холос. Гоҳида бемор табибнинг қўлида шифо топади. Гоҳида табиб муолажада хатога йўл қўяди ва беморнинг ўлимига сабаб бўлади. Бугунги кунда сохта табибларга ишониб, умрини улар қўлига топшираётган юртдошларимиз ҳам талайгина.

Ижтимоий тармоқда  «Касалларни илон, эчкемар, типратикан шўрва билан даволайдиган 85 ёшли онахон» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видео эътиборимизни тортди. Маълум бўлишича, Андижон вилояти Пахтаобод тумани Уйғур қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик билан шуғулланиб келишган.

Ижтимоий тармоқдаги видео интервьюда фуқаро М.Б. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган шарқ бўғма илонини «ички касалликларга, безларга, бўқоқга ва бош­қа ҳамма касалликларда даво, биз бу илонларни сўйиб шўрва қилиб беш соатлаб қайнатамиз. Кейин даво излаб келганларга берамиз, бу илонлар бошқача бўлиб Жиззахда, чўлларда ва Қашқадарё вилоятида учрайди», деб айтган.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошидаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилма-хилликни сақлаш лабораторияси кичик илмий ходими Фагзуллохон Агзамовнинг айтишича, шарқ бўғма илони Устюрт платоси, Жанубий Оролбўйи, Возрождения яримороли, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти (Зомин тумани), Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятининг текислик ва тоғолди қисмларида. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Жануби-шарқий Туркманистон, Эрон, Ғарбий Хитой, Жанубий Мўғулистон, Тожикистон ва Афғонистоннинг тоғли ҳудудларида тарқалган. Шу билан бирга шарқ бўғма илони Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ўз фаолиятини 1970 йилда турмуш ўртоғи билан бошлаган фуқаро М.Э. «Илонлар барча касалликларда даъво. Шамоллашда, ошқозон яраси, ичак яраси, юракка даво, шу сабабли илонларни ўлдириб одамларни даволашда ишлатиб кел­япмиз. 45-50 йилдан бери ушбу иш билан шуғулланиб келаман. Турли жойлардан одамлар келади даволангани. Беморларни олдин ҳар ўн беш кунда тоғдан териб тушадиган гиёҳларимизга ётқизиб қўямиз, ундан кейин даволашга ўтамиз», дейди. Тоғдан айнан қандай гиёҳлар териб тушилади? Балки улар ҳам йўқолиб бораётган, «Қизил китоб»га киритилган гиёҳлардир?! Табиблик билан шуғулланиб келаётган аёлларнинг тегишли рухсати, тиббий маълумоти борми?

Табиатда кам сонли, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган заиф, камайиб бораётган кенжа тур ҳисобланган бўз эчкемарни фуқаро Р.Э. асосан саратон касалликларига дори бўлаётганини, илондан ташқари эчкемар, қурбақа, тошбақа, типратикан ва чаёндан шўрва қилишларини, барча ҳайвонларнинг қони, талқони, ёғлари борлигини билдирган. Ўрта Осиё чўл тошбақалари ҳам Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Бизнинг эътиборимизни тортган ҳолат, баъзида саратон касалига даво деб, онкологик касалликлар  шифокорлари беморларни тиббиётдан маълумоти йўқ табибларга юбораётганидир.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги балки бу масалага ­эътибор қаратар?..

«Илонлар беморларга 100-150 минг сўмдан сотилиб, шўрва қилиб берилади. Илонлар ёзда арзон, қишда қиммат. Бизга сотадиган илон овловчилар уларни 200-250 минг сўмлар атрофида сотиб кетади. Тирик илонларни ичолмайдиганларга уларнинг талқонларини берамиз. Илонларнинг пўстини сотамиз, тирик илонларнинг қуритилганлари ҳам бор. Асосан Россия ва бошқа хориж мамлакатларига кетувчилар қуритилган илонларни олиб кетиб ўзлари шўрва қилиб ичишади», дейди ўзини табиб деб эълон қилган М.Э.

Онкологик касалликлар 1 ва 2-босқичларида аниқланиб, онкологик муассасада малакали шифокор томонидан даволанса, тўла тузалиб кетиш мумкин. Аксарият ҳолларда даволаш фақатгина инсон ҳаёт сифатини яхшилаш ва умрини узайтиришга қаратилган бўлади. Минг афсуски, 70-80 фоиз ҳолатларда онкологик касалликлар кечки босқичларда, яъни жарроҳлик амалиёти қўллаб бўлмайдиган босқичларда аниқланади», – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-онколог Олим Имомов.

Касалликни ўтказиб юборилиш сабаб­ларидан бири бу – табибларда даволанишдир. Тиббий билимга эга бўлмай, дунё таж­рибасида умуман ишлатиш тақиқланган усуллар ёрдамида беморларни даволаб, ушбу табиблар кўп инсонлар умрига зомин бўлишмоқда. Энг ачинарлиси эса, турли уйдирма, ёлғон маълумотларга асосланиб, тиббиётда исботини топмаган воситаларни қабул қилиб, касалликни ўтказиб юбориш билан бирга, организм заҳарланишига сабаб бўлишмоқда.

Бутун дунё саратон билан курашда тиббиётга суянади. Шу абабли, онколог сифатида турли кемирувчи ҳайвонлар ва табиблик усуллар билан даволаш умуман фойдасиз бўлибгина қолмай, инсон саломатлигига жиддий зарар етказишига ва ҳаттоки саратоннинг кечки босқичларга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирамиз, — дейди мутахассис.

Инсон ҳаёти давомда турли касалликларга дучор бўлади. Касалликдан фориғ бўлиш йўлини излар экан, бемор даволашнинг турли усулларига, жумладан замонавий тиббиётга, халқ табобати усулларига ва илоҳий шифога мурожаат қилади. Лекин сохта «табиб»ларга ишониб, соғлиғингизни хавф остига қўйманг!

 

Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар