Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, дея хабар берди қуйи палата Матбуот хизмати.
Олти давлат томонидан имзоланган мазкур Шартнома Туркий маданият халқаро ташкилотининг (ТУРКСОЙ) таъсис этувчи ҳужжати ҳисобланади.
ТУРКСОЙнинг мақсади туркий халқлар ўртасида биродарлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, умумий туркий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда уни бўлажак авлодлар учун сақлаб қолишдан иборат.
Мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган очиқлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсати, минтақада ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини яратишдаги роли жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙга аъзо бўлиши бой маданий-маънавий меросни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг «Туркий дунё бешиги» сифатидаги имижини ошириш, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда маданият соҳасидаги қўшма лойиҳаларни жадал илгари суришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил