Давр нафаси      Бош саҳифа

Самарқанд тарихий саммитга мезбонлик қилмоқда

Шу кунларда иккинчи бор дунё нигоҳи Самарқандга қаратилмоқда. 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.

Самарқанд  тарихий саммитга мезбонлик қилмоқда

Асрлар давомида бир-бирига қариндош бўлиб, тинч-тотув яшаб келган туркий халқлар орасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бугунги кунда янги босқичга кўтарилиб боряпти. Бунда Ўзбекистоннинг, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг муҳим ташаббуслари, сиёсий иродаси алоҳида аҳамият касб этаётганини қайд этиш жоиз.

Ҳам маданий-тарихий, ҳам илмий-маърифий, ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларда бир-бирини фаол қўллаб-қувватлаб келаётган туркий давлатлар эндиликда тобора долзарблашиб бораётган геосиёсий мақсадлар йўлида ҳам бирдамликни танлагани жаҳон ҳамжамияти учун ҳам эътиборлидир. Айни шу бирдамликни мунтазам тарзда тизимли амалга ошириш учун 2009 йилда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкил қилинган эди.

Туркий давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия халқаро мунособатнинг субъекти сифатида ўзаро алоқага киришиш учун минтақавий тузилма – Туркий давлатлар ташкилотини тузиши, тузилмага кузатувчи давлатлар ва шериклар пайдо бўлиши объектив зарурат эди.

Туркий давлатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ҳамкорлик, ўзаро мулоқот майдонини яратиш, йўлга қўйиш ва ривожлантириш, Евроосиё ҳудудида ва глобал даражада хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатни мувофиқлаштириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш каби бир қатор кўп томонлама манфаатли фаолият мазкур ташкилотнинг асосий мақсади этиб белгиланди. Ўтган муддат давомида кенгаш томонидан бир қатор самарали лойиҳалар амалга оширилди.

Ўзбекистон мазкур ташкилотнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 30 дан ортиқ ташаббуснинг аксарияти амалиётга жорий этилган.

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилиши Ташкилотда Ўзбекистон ўзига хос мавқега эга эканининг яна бир далилидир. Шу муносабат билан Евроосиёнинг муҳим стратегик ҳудудларида жойлашган туркий дунё мамлакатлари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Самарқанд саммити ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариши кутилмоқда.

Самарқанд саммити Туркий давлатлар ташкилотининг илк йиғилиши сифатида тарихда қолади. Бунгача ташкилот Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи билан фаолият юритгани Самарқандни илк саммит мезбонига айлантиряпти. Ташкилотнинг сўнгги саммити 2021 йилнинг 13 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган эди. Ушбу саммитда ташкилот номи Туркий давлатлар ташкилоти дея қайта номланди.

Айни вақтда ташкилотга Қозоғис­тон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекис­тон, Озарбайжон аъзо, Венгрия ва Туркманистон эса кузатувчи давлат мақомига эга ҳисобланади. Саммитда Ташкилот Бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси бош котиби, Халқаро туркий академия президенти в.б., Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Тадбир кун тартибидан Ташкилот доирасида сиёсий-иқтисодий, транспорт, маданият ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокамаси ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Самарқанд саммитида ўндан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилиши режалаштирилмоқда. Тадбирнинг асосий ҳужжати бу – аъзо мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити Декларацияси. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

Саммит якунида Ташкилотга раислик бир йил муддатга Туркиядан Ўзбекистонга ўтади.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔6

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар