Экоолам      Бош саҳифа

Муҳим глобал  ташаббуслар

Жорий йил 6 ноябрдан 18 ноябрга қадар Мисрнинг Шарм-эдь-Шейх шаҳрида БМТ Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси доирасида СОР27 саммити бўлиб ўтмоқда.

Муҳим глобал  ташаббуслар

Бугун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири деб тан олмоқда. Ўз вақтида бу борада чоралар қабул қилмаслик ва атмосферада иссиқхона газлари миқдорини бундан кейин ҳам кўпайиши олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида мутахассислар томонидан огоҳлантирилмоқда.

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ўсиб бораётган глобал таҳдидларга комплекс жавоб қайтариш мақсадида Париж Битими қабул қилинди. Янги келишувнинг асосий қирраларидан бири ривожланган давлатлар билан бир қаторда ривожланаётган давлатлар ҳам ташланмалар миқдорини камайтириш мажбуриятини олиши белгилаб қўйилди.

2017 йил 19 апрелда БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида Ўзбекистон Париж Битимини имзолади. Битимни имзолаш учун БМТ Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси котибиятига иссиқхона газлар ташланмаларидаги миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини камайтириш тўғрисида ҳужжат тақдим этилди.

Мазкур битим 2018 йили 3 октябрда ратификация қилинди.

2030 йилгача узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикаси иқлим ўзгаришига қарши кураш чора ва ҳаракатларни кучайтиришни – 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан ялпи ички маҳсулот бирлигига 10 фоизга қисқартиришни режалаштирган эди. 2021 йил ноябрь ойида Глазго шаҳрида ўтказилган БМТ Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Ҳадли Конвенциясининг 26-йиғилишида миллий делегациямиз томонидан бу кўрсаткични 35 фоизгача белгиланганлиги маълум қилинди.

Самарқанд шаҳрида сентябрь ойида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида давлатимиз раҳбари томонидан «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Иқлим кенгаши»ни тузиш, октябрь ойида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида «Яшил Осиё» концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш ташаббуслари илгари сурилди.

Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга комплекс ёндашиш, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мазкур мақсадларнинг амалиётга татбиқ этилиши мавжуд экологик муаммоларни ҳал этилиши билан бир қаторда минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон  Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔8

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔4

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар